Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 24.09.1991 й. 241-сон "Асал ва асаларичилик маҳсулотларининг харид нархларини ўзгартириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.09.1991 й.

N 241



АСАЛ ВА АСАЛАРИЧИЛИК

МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ХАРИД

НАРХЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1991 йилнинг 1 октябридан бошлаб асалари асали ва бошқа асаларичилик маҳсулотлари учун шартномавий нархлар белгилансин.


2. СССР Вазирлар Кенгашининг “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига янги давлат харид нархлари жорий этиш тўғрисида” 1990 йил 9 августдаги 792-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгашининг 1990 йил 23 октябрдаги 342-сон қарорининг 7-иловаси ва Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига янги давлат харид нархларини жорий этиш тўғрисида” 1991 йил 4 мартдаги 52-сон қарорининг 4-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                     И. Каримов