Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Қишлоқ хўжалик корхоналарининг оила (жамоа) пудратларида ва бошқа ички хўжалик бўлинмаларида чек дафтарчаларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР АВ 25.11.2000 й. 985-сон билан рўйхатга олинган ЎзР КСХВ 18.10.2000 й. 32-4-176-сон билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.11.2000 й.

N 985




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ

ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

18.10.2000 й.

N 32-4-176



Қишлоқ хўжалик корхоналарининг оила (жамоа)

пудратларида ва бошқа ички хўжалик бўлинмаларида

чек дафтарчаларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ



Ушбу Низом Вазирлар Маҳкамасининг "1999 йилда пахта хом ашёси ва бошоқли экинлар дони харид нархлари ва ички хўжалик иқтисодий механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 1999 йил 15 майдаги 248-сонли қарорига ҳамда Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Республика комиссияси йиғилишининг 2000 йил 11 августдаги 5-сонли баённомаси топшириғига асосан ишлаб чиқилган ва 2000 йил 29 сентябрдаги 6-сонли йиғилиш баённомаси билан тасдиқланган.

Чек тизимини татбиқ этишдан мақсад, хўжаликларда ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш асосида оила (жамоа) пудрати ва ички хўжалик бўлинмаларида сарф-харажатларни камайтириш механизмини жорий қилишдан иборат.


1. Чек дафтарчалари ички хўжалик ҳисобида ишловчи оила (жамоа) пудратчилари ва бўлинмалар билан ҳисоб-китобларини олиб бориш учун мўлжалланган.


2. Чек дафтарчаси ҳар бир экин тури учун юритилиб, ҳисобот даврида сарфланган харажатлар моддалари бўйича алоҳида ҳисобга олиб борилади.


3. Оила(жамоа) пудратчилари ва бошқа ички хўжалик бўлинмаларида ишлатиладиган чек дафтарчасининг намунавий шакли 1-иловага мувофиқ юритилади.


4. Хўжаликнинг Молия-ҳисоб марказида ҳар бир пудратчи ва ички хўжалик бўлинмалари учун алоҳида ҳисобварақаси очилади, ҳар бир пудратчи ёки ички бўлинманинг харажат ва даромади алоҳида ҳисобга олинади, бирининг харажат ва даромади иккинчисининг ҳисобидан қопланиши қатъиян ман этилади. Молия-ҳисоб маркази бошлиғи оила (жамоа) пудратчиларнинг ва ички хўжалик бўлинмаларининг даромад ва харажатларини алоҳида-алоҳида ҳисобга олишни ташкил қилиш учун шахсан жавобгар ҳисобланади.


5. Қишлоқ хўжалик корхоналарида етиштириладиган ҳар бир қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун технологик жараёнлар харитаси ишлаб чиқилади ва шу асосида сарфланадиган харажатларининг лимити белгиланади.


6. Технологик жараёнлар харитаси ва меъёрий ҳужжатлар асосида хўжаликда фаолият кўрсатаётган ҳар бир оила (жамоа) пудратчилари ва ички хўжалик бўлинмалари учун ажратилган ер майдони, экин турига қараб харажатлар лимити ҳисоблаб чиқилади ва чек дафтарчаларида кўрсатилиб пудратчиларга етказилади.


7. Чек дафтарчаларини тайёрлаш учун маблағлар билан таъминлаш:

Давлат эҳтиёжи учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун зарур бўлган чек дафтарчаларини тайёрлаш билан боғлиқ барча харажатлар учун маблағлар Молия вазирлиги ҳузуридаги "Жамғарма" томонидан ажратилади;

бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун зарур бўлган чек дафтарчаларини тайёрлаш вилоят, туман ҳокимликлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари билан биргаликда хўжаликлар ҳисобидан маблағлар ажратилиб марказлашган усулда Низомда кўрсатилган шаклларда тайёрланади ва жойларга етказилади.


8. Чек дафтарчалари ва патталари хўжалик Молия-ҳисоб марказида рақамланади, рўйхатга олинади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш учун ички хўжалик шартномаси тузилган кундан бошлаб 10 кун муддат ичида оила (жамоа) пудратчи ва бошқа ички хўжалик бўлинмаларига меъёрий ҳужжатлар асосида лимитлари кўрсатилган чек дафтарчалари тарқатилади. Пудратчи чекни олганлиги тўғрисида тегишли дафтарга имзо қўяди.


9. Чек дафтарчасига ёзилган маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқлаб хўжалик раҳбари, бош ҳисобчи ва бош иқтисодчи имзо қўяди, ҳамда харажат лимитларининг тўғрилиги учун жавобгар ҳисобланадилар.

Техника хизматида ҳар бир агротехник тадбир бўйича калькуляция ишлаб чиқилади ва оила пудратчисининг экин турига қараб (иш тури бўйича 1 гектар хизмат ҳақидан келиб чиқиб аниқланган) қиймати чек дафтарчасига илова сифатида берилади.


10. Пудратчи хўжалик раҳбариятидан чек дафтарчасида белгилаб берилган лимит миқдорида уруғ, минерал ўғит ва бошқа ишлаб чиқариш учун зарур бўлган моддий бойликларни ва техника ажратилишини талаб қилиб олишга ҳақли.


11. Оила (жамоа) пудратчиси ва ички бўлинмалар бошлиқлари чек дафтарчасида хўжалик омборидан олинган уруғ, минерал ўғит ва бошқа моддий бойликлар миқдорини ҳамда суммасини кўрсатган ҳолда, техникада бажарилган хизмат учун унинг тури ва ҳажми кўрсатилган чек ёзиб берадилар.


12. Чекнинг белгиланган жойига, чек олувчи ва берувчи имзо қўяди, чек паттаси Молия-ҳисоб марказига, омбор мудири ва механизаторга берилади, чекнинг асосий қисми оила (жамоа) пудратчисида қолади.


13. Омбор мудири, бошқа ҳисобдор шахслар ва механизация ҳисобчиси қабул қилинган чек патталари асосида тузилган рўйхатларни Молия-ҳисоб марказига топширадилар ва марказда тақдим этилган чек патталарига асосан сарфланган харажатлар пудратчиларининг шахсий ҳисоб варақаларига ёзиб борилади.


14. Ишлаб чиқаришга сарфланган моддий бойликлар (уруғ, ўғит, материал ва буюмлар)ни ҳисобдан чиқаришда чек маълумотлари ва ички хўжалик юк хатлари асосида оила (жамоа) пудратчилари хўжаликларнинг ички бўлинмалари бўйича хўжаликнинг жойлашган ўрни ва маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашуви хусусиятларига қараб (бўлим ёки ҳудудлар бўйича) рўйхат-далолатномалар тузилиб белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.


15. Ҳар бир пудратчи томонидан етиштирилган маҳсулот ички хўжалик юк хати, тайёрлов ташкилотларининг қабул қилиш квитанциялари асосида, пудратчининг шахсий варақасига кирим- чиқим қилиб борилади.

Маҳсулот хўжаликка топширилгандан кейин 10 кун ичида пудратчи чек дафтарчасини Молия-ҳисоб марказига топширади. Молия ҳисоб маркази ҳар бир пудратчи шахсий ҳисоб варақасида қилинган харажатлар, йил давомида моддий бойликлар баҳоларининг ўзгаришларини ҳисобга олиб йиллик харажатлар лимитларини ҳақиқий баҳоларда қайта аниқлайди ҳамда даромадларни, шартномада кўрсатилган мажбуриятларни инобатга олиб чек дафтарчаси топширилган кундан бошлаб бир ой ичида якуний ҳисоб-китоб қилади ва молиявий натижалари ҳақида пудратчи таништирилади.


16. Қишлоқ хўжалик корхоналарида чек дафтарчасининг ҳаракат тузилмаси 2 ва 2а-иловаларига мувофиқ олиб борилади.


17. Қишлоқ хўжалик корхоналарида жорий йилнинг якуний натижалари хўжалик, бўлинма ва оила (жамоа) пудратчилари бўйича молиявий натижалари умумий йиғилишда муҳокама қилинади.


18. Молия ҳисоб маркази томонидан оила (жамоа) пудратчилари ва бошқа ички хўжалик бўлимларига берилган чек дафтарларини қалбакилаштириш ва унинг шаклларини ўзгартириш, унга нотўғри маълумотлар киритиш ҳоллари аниқланган тақдирда тегишли шахсларга нисбатан жиноий жавобгарликкача бўлган жазо чоралари кўрилади.






1-ИЛОВА


1 варақ


_________________вилояти

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ БОШҚАРМАСИ

ЧЕК ДАФТАРЧАСИ

_____________________________________________________________________ тумани

___________________________________________________________________________

(хўжалик номи)

Форма


Код


Чек дафтари № ___________

200______йил

__________ (ойи)

хўжалик ҳисоби бўйича

ишлаб чиқариш сарфларига


Хўжалик

Мулкчилик шакли


Йўналиши





___________________________________________________________________________


Ички шартнома

асосида иш юритувчининг

исми-шарифи, фамилияси


Чекнинг миқдори


№ дан


№ гача


Берилган вақти "____" ____________________ 200___ йил.


2 варақ

________________________________________________________________

учун харажатлар

Харажат-

ларнинг

тури


Ўл-

чов

бир-

лиги


Белгиланган

лимит


Лимитнинг

ўзгариши


Бош

иқтисод-

чининг

имзоси


Ўзгариш

ҳисобига олган

ҳолда лимит


Ҳақиқий

харажат


Тежалган

(-) ортиқча

харажат (+)


Миқ-

дори


Сум-

маси

Вақ-

ти

Миқ-

дори


Сум-

маси

Миқ-

дори


Сум-

маси


Миқ-

дори


Сум-

маси


Миқ-

дори


Сум-

маси


1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

Хўжалик раҳбари:

Бош иқтисодчи:


3 варақ

ЧЕКНИНГ ЭГАСИДА ҚОЛАДИГАН ҚИСМИ

№ _________

Хўжалик ______________________________

ишлаб чиқариш сарфига

Экин тури _____________________________


Сарф тури _____________________________

Сарф тури  ____________________________

ЧЕК ПАТТАСИ № ____________

ишлаб чиқариш сарфига

Қолдиғи ______________________________

Кимга берилди ________________________

миқдор сўм

(вазифаси)

Кимга берилди ________________________

_____________________________________

____________________________________

(исми-шарифи, фамилияси)

(вазифаси, исми-шарифи, фамилияси)

Нимага асосан _________________________

Нимага асосан ________________________


_____________________________________

_____________________________________

(ҳужжатнинг номери, берилган вақти)

(ҳужжатнинг номери, берилган вақти)

Сарфланган __________________________

Сарфланган ___________________________

миқдор сўм

миқдор сўм

Лимит қолдиғи ________________________

Чекни бердим __________________________

миқдор сўм


____________________________________

_____________________________________

"____" ___________ 200 _____ йил.

"____" ____________ 200 _____ йил.




2а-ИЛОВА


Чек дафтарчаси ички хўжалик бўлинмаларида харажатларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган


А - Давлат эҳтиёжи учун қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш жамғармаси томонидан пахта, ғалла ва шоли учун бўнак маблағлари берилади.

Б - Хизмат кўрсатувчи банк хўжаликнинг Молия-ҳисоб марказига бўнак маблағларни кўчиради.

В - Тайёрловчи ташкилотлар билан ҳисоб-китоблар.


I. Молия-ҳисоб маркази ички хўжалик бўлинмаларига лимитлари тўлдирилган чек дафтарчаларини беради. Чек билан қуйидаги операциялар амалга оширилади:


1. Пудратчи олинган уруғлик, ўғит, заҳарли химикатлар ва кўрсатилган хизматлар учун чек беради.


2. Берилган чек асосида пудратчиларга уруғлик, ўғит, заҳарли химикатлар берилади ва хизматлар кўрсатилади.


3. Пудратчи ҳисобланган меҳнат ҳақи (бўнак) учун чек беради.


4. Молия-ҳисоб маркази пудратчига меҳнат ҳақи беради.


5. Берилган ўғит, уруғлик, заҳарли химикатлар ва кўрсатилган хизматлар учун олинган чек патталари рўйхат қилиниб, тармоқлар бўйича хўжаликларнинг Молия-ҳисоб марказига топширилади.


6. Етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулоти хўжаликнинг маҳсулотни топширувчи масъул ходимига топширилади. Хўжаликнинг маҳсулотни топширувчи масъул ходимига қабул қилинган қишлоқ хўжалик маҳсулоти учун пудратчига ички хўжалик юк хати ёзиб беради ва маҳсулотни тайёрлов ташкилотига топширади.


7. Тайёрлов ташкилоти пудратчининг ўзи топширган маҳсулоти юк хатлари ёки қабул қилиш паттасини ёзиб беради.


8. Пудратчи топширилган маҳсулот учун олинган юк хатларини ёки патталарни Молия-ҳисоб марказига топширади.


9. Пудратчи чек дафтарчасини мавсум тугагандан кейин молия-ҳисоб марказига топширади.



Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 22-сон