Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 18.09.2000 й. 354-сон "2001 йил ҳосили учун 2000 йилда ўтказиладиган кузги-қишки агротехника тадбирларини маблағ билан таъминлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.09.2000 й.

N 354



2001 ЙИЛ ҲОСИЛИ УЧУН 2000 ЙИЛДА

ЎТКАЗИЛАДИГАН КУЗГИ-ҚИШКИ

АГРОТЕХНИКА ТАДБИРЛАРИНИ

МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

ТЎҒРИСИДА


2001 йил ҳосили учун 2000 йил сентябрь-декабрь ойларида ўтказиладиган кузги-қишки агротехника тадбирларини ўз вақтида маблағ билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2001 йилги пахта ва бошоқли экинлар дон ҳосили учун 2000 йилда ўтказиладиган кузги-қишки агротехника тадбирларига 2000 йилга белгиланган давлат харидлари ҳажмидан келиб чиқиб аванс бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси ва "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги корхоналари билан 2000 йил 1 октябргача 2001 йил пахта ва бошоқли экинлар дон ҳосилига контрактация шартномалари тузилишини таъминласинлар, ушбу шартномаларда аванс бериш миқдорларини 2000 йилга белгиланган давлат харидлари ҳажмидан ва харид нархларидан келиб чиқиб назарда тутсинлар.

Белгилаб қўйилсинки, 2001 йил ҳосили учун контрактация шартномаларининг узил-кесил шартлари пахта, бошоқли экинлар дони етиштириш прогнози ҳамда уларнинг харид нархлари белгиланган тартибда тасдиқлангандан кейин белгиланади.


3. Махфий.


4. "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси ва "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзагросуғурта" компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари 2001 йил ҳосили пахта, бошоқли экинлар дони етиштиришга аванс беришни тасдиқланган технология карталари бўйича харажатлардан ва моддий-техника захираларига лимитлардан келиб чиқиб хўжаликлар билан тузилган контрактация шартномалари асосида таъмилансинлар.


5. "Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик суғурта компанияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ҳокимликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарлари билан биргаликда пахта, бошоқли экинлар ва шоли ҳосилининг табиий офатлар ҳамда бошқа кутилмаган ҳодисалардан нобуд бўлиши эҳтимолига ўз вақтида ихтиёрий суғурта қилинишини таъминлаш чора-тадбирларини кўрсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Т.Х. Холтоев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                     И. Каримов