Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.03.2006 й. 48-сон "2006-2010 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳит мониторинги дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.03.2006 й.

N 48


2006-2010 ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИДА АТРОФ ТАБИИЙ

МУҲИТ МОНИТОРИНГИ ДАСТУРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг 2003-2005 йилларда атроф табиий муҳит мониторинги дастури юзасидан 2003 йил 13 январдаги 16-сон қарорига мувофиқ атроф табиий муҳит мониторингининг ягона тизимини яратишга, уни комплекс баҳолашни ўтказишга, мониторингнинг ягона методикасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашга, атмосфера ҳавоси, ер усти ва ер ости сувлари, ерларнинг ифлосланиши, республика минтақалари бўйича хавфли геологик жараёнларнинг ривожланиши устидан мунтазам кузатувлар ўтказишни таъминлашга кўмаклашган тадбирлар комплекси амалга оширилди. Булар салбий жараёнларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, атроф табиий муҳит соҳасида давлат назоратини, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш имконини берди.

Шу билан бир қаторда мавжуд мониторинг тизимида бир қатор камчиликлар мавжуд, булар ўлчанадиган кўрсаткичлар сонининг ҳаддан ташқари кўплиги, мониторинг олиб бориш жараёнидаги ижро этувчи органлар ўзаро ҳамкорлигининг етарли эмаслиги ҳамда ишларнинг суст мувофиқлаштирилганлиги, ахборотлар билан зарур даражада алмашилмаслик кабилардир.

Атроф-муҳитнинг ифлосланиши даражасини баҳолаш ва прогнозлаш мақсадида ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 2002 йил 3 апрелдаги 111-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2006-2010 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳит мониторинги дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Атроф табиий муҳитнинг давлат мониторингини оллб борувчи вазирликлар ва идоралар кўрсатиб ўтилган Дастурни рўёбга чиқариш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришни календарь йил учун ажратиладиган умумий бюджет маблағлари доирасида амалга оширсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев