Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.04.2004 й. 178-сон "Андижон ва Наманган вилоятларида Қорадарёнинг сувни муҳофаза қилиш зонасини ва соҳилбўйи полосасини белгилаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.04.2004 й.

N 178


АНДИЖОН ВА НАМАНГАН ВИЛОЯТЛАРИДА

ҚОРАДАРЁНИНГ СУВНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

ЗОНАСИНИ ВА СОҲИЛБЎЙИ ПОЛОСАСИНИ

БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "1999-2005 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури тўғрисида" 1999 йил 20 октябрдаги 469-сон қарорига мувофиқ ва Қорадарёнинг сув ресурсларини ифлосланишдан муҳофаза қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Андижон ва Наманган вилоятлари ҳудудида Қорадарёнинг сувни муҳофаза қилиш зонаси ва соҳилбўйи полосасининг умумий майдони 1-иловага* мувофиқ ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарага олувчиларга бириктирилган туманлар бўйича тегишли равишда 7540,7 га ва 1213,1 га этиб тасдиқлансин.


2. Андижон ва Наманган вилоятлари ҳокимликлари:

Қорадарёнинг соҳилбўйи полосасидаги 1165,5 га майдондаги ерларни ўрмон мелиорацияси ва бошқа сувни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш мақсадида, 2-иловага* мувофиқ сув хўжалиги объектлари эгаллаб турган ерлардан ташқари, белгиланган тартибда ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарага олувчилардан олсинлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ўрмон хўжалиги ташкилотларига доимий эгалик қилиш учун берсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан келишган ҳолда, экология жиҳатидан потенциал хавфли объектларни 2006 йилгача сувни муҳофаза қилиш зонасидан, сув хўжалигидан ташқари барча объектларни соҳил бўйи полосасидан чиқариш чора-тадбирларини ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда сувни муҳофаза қилиш зонаси ерларини дарахтзорлар барпо этиш учун ажратиш имкониятини кўриб чиқсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.