Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2001 й. 262-сон "Угом-Чотқол Давлат миллий табиат боғи ва Чотқол Давлат биосфера қўриқхонаси тўғрисидаги низомларни, Оҳангарон ва Бурчмулла ўрмон хўжалиги корхоналари уставларини тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.06.2001 й.

N 262


УГОМ-ЧОТҚОЛ ДАВЛАТ МИЛЛИЙ

ТАБИАТ БОҒИ ВА ЧОТҚОЛ ДАВЛАТ БИОСФЕРА

ҚЎРИҚХОНАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ,

ОҲАНГАРОН ВА БУРЧМУЛЛА ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ

КОРХОНАЛАРИ УСТАВЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ

ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 2 октябрдаги 378-55-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Угом-Чотқол Давлат миллий табиат боғи тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Чотқол Давлат биосфера қўриқхонаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Оҳангарон ўрмон хўжалиги корхонасининг устави 3-иловага мувофиқ;

Бурчмулла ўрмон хўжалиги корхонасининг устави 4-иловага мувофиқ;

Угом-Чотқол Давлат миллий табиат боғи ва Чотқол Давлат биосфера қўриқхонаси, Оҳангарон ва Бурчмулла ўрмон хўжалиги корхоналари ходимларига иш ҳақи тўлаш тартиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Махфий.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т.Х. Холтоев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ў.Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 22 июндаги

262-сон қарорига

5-ИЛОВА



Угом-Чотқол Давлат миллий табиат боғи, Чотқол

Давлат биосфера қўриқхонаси, Оҳангарон ва

Бурчмулла ўрмон хўжалиги корхоналари

ходимларига иш ҳақи тўлаш

ТАРТИБИ


1. Угом-Чотқол Давлат миллий табиат боғи, Чотқол Давлат биосфера қўриқхонаси, Оҳангарон ва Бурчмулла ўрмон хўжалиги корхоналари ходимларига ҳар ойда бюджет маблағлари ҳисобидан қуйидаги тўловлар тўланади:

тариф сеткаси ва штат жадвалига мувофиқ ҳолда қатъий белгиланган лавозим маоши;

белгиланган хизмат муддати учун қатъий белгиланган лавозим маошига нисбатан қуйидаги миқдорда устамалар:

1 дан 3 йилгача - 5 фоиз

3 дан 5 йилгача - 10 фоиз

5 дан 8 йилгача - 15 фоиз

8 дан 10 йилгача - 20 фоиз

10 дан 15 йилгача - 25 фоиз

15 дан 20 йилгача - 30 фоиз

20 дан 25 йилгача - 35 фоиз

25 йилдан ортиқ - 40 фоиз.


2. Инспекторлар таркибига хизмат вазифаларига кўра доимий яшаш жойидан бошқа жойда бўлганлиги учун қўшимча равишда энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида қўшимча ҳақ тўланади.


3. Баланд тоғли шароитда ишлаганлиги учун денгиз сатҳидан баландлик даражасига қараб иш ҳақига қуйидаги миқдорларда коэффициентлар белгиланади:

1500 дан 1700 метргача - 1,1;

1701 дан 2000 метр гача - 1,15;

2000 дан 3000 метр гача - 1,3;

3001 метрдан юқори - 1,4.


4. Хўжалик ҳисобидаги фаолият натижаларига кўра миллий боғ, қўриқхона ва ўрмон хўжаликлари раҳбарияти касаба уюшмаси ташкилоти билан келишган ҳолда ходимларга юқори ташкилот томонидан тасдиқланган, молия органлари билан келишилган Хўжалик ҳисобидаги даромаддан фойдаланиш тўғрисидаги низомга мувофиқ қўшимча тўловларни амалга ошириш ҳуқуқига эга.


5. Ходим хизмат бурчини бажариш вақтида, жанговар ҳаракатларда, шунингдек ўрмонларда ёнғинни ўчиришда қатнашиш жараёнида ҳалок бўлган, жароҳат олган ёки майиб бўлган ҳолларда унинг оиласига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 1 февралдаги 48-сон қарорига мувофиқ йиллик ўртача иш ҳақининг камида олти баравари миқдорида бир йўла бериладиган моддий ёрдам кўрсатилади.