Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 01/19-18/04-сон, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 27-сон "Риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги 08.08.2011 й. Қарори (АВ томонидан 24.08.2011 й. 2257-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.08.2011 й.

N 2257

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

08.08.2011 й.

N 01/19-18/04


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

СОЛИҚ, ВАЛЮТАГА ОИД ЖИНОЯТЛАРГА

ВА ЖИНОИЙ ДАРОМАДЛАРНИ

ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ

08.08.2011 й.

N 27

ҚАРОРИ


Риэлторлик ташкилотлари учун

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга

ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга

қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини

тасдиқлаш ҳақида

(2011 йил 3 сентябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 9-сон, 160-модда) Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:

1. Риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат Қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Давлат мулкини бошқариш

давлат қўмитаси раиси в.б.

     

А. Абдухакимов

Бош прокуратура ҳузуридаги

Солиқ, валютага оид жиноятларга

ва жиноий даромадларни легаллаштиришга

қарши курашиш департаменти бошлиғи в.б.

  

   

     

Б. Зиляев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 34-35-сон, 357-модда