Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 15.08.2008 й. 01/19-18/12-сон "Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги маълумотлар шакли ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 24.09.2008 й. 1860-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.09.2008 й.

N 1860




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

15.08.2008 й.

N 01/19-18/12


ҚАРОРИ


Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги маълумотлар

шакли ва уларни тўлдириш бўйича

қоидаларни тасдиқлаш ҳақида


(2008 йил 4 октябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 208-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сонли "Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 18-сон, 145-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. "Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги маълумотлар" шакли 1-иловага мувофиқ;

"Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги маълумотлар" шаклини тўлдириш бўйича қоидалар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Давлат мулкини бошқариш

давлат қўмитаси раиси                                                             Д. Мусаев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 39-сон, 401-модда.