Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.10.2006 й. ПҚ-480-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.10.2006 й.

N ПҚ-480



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фан ва технологиялар ривожланишини мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 7 августдаги ПҚ-436-сонли қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчисининг хизмати (Ф.Х. Отахонов) зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2006 йил 4 октябрдаги

ПҚ-480-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим

қарорларига киритиладиган ўзгартишлар

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодий тадқиқотларни ташкил қилишни такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2005 йил 2 августдаги ПҚ-143-сон қарорининг 6-банди иккинчи хатбоши ва унинг 2-иловасидаги 25-банди иккинчи хатбоши олиб ташлансин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 40-сон, 395-модда.