Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.10.1994 й. 509-сон "Аҳолига сотиладиган автомобиль бензини чакана нархларини ўзгартириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.10.1994 й.

N 509



АҲОЛИГА СОТИЛАДИГАН АВТОМОБИЛЬ

БЕНЗИНИ ЧАКАНА НАРХЛАРИНИ

ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Нефть ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари нархларининг ошиб бораётганлиги муносабати билан ҳамда фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1994 йилнинг 17 октябридан бошлаб аҳолига сотиладиган автомобиль бензинининг чакана нархи 1 литри учун 6 сўм миқдорида белгилансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги белгиланган рўйхатлар бўйича уруш қатнашчилари ва фахрийлари, уруш ва меҳнат ногиронларига ойига белгиланган 50 литр автобензинни чакана нархларнинг 50 фоизи даражасида имтиёзли нархларда сотиш нормаси сақлаб қолинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бозор ва бозордан ташқари фондлар нархлари даражасини мувофиқлаштирган ҳолда бензиннинг янги чакана нархлари прейскурантини тасдиқласин ва уни барча манфаатдор вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларга етказсин.


4. "Ўздавнефтмаҳсулот" давлат-акционерлик бирлашмаси, унинг жойлардаги органлари, автомобиль бензинини нақд пулга сотадиган автомобиль бензини қуйиш станцияларидаги автомобиль бензини қолдиқларини 1994 йил 17 октябрдаги ҳолатига кўра қайта баҳолаб чиқсинлар ҳамда қайта баҳолашдан тушган маблағларни ўзларининг айланма маблағларини кўпайтиришга йўналтирсинлар.

1994 йилда республиканинг бозор фонди 30 минг тоннага кўпайтирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 1 октябрдаги 493-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Муталов