Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 11.07.1998 й. 296-сон қарорига 1-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Махкамасининг

1998 йил 11 июлдаги

296-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти

агентлиги тўғрисида

НИ3ОМ


I.УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлига (кейинги ўринларда "Агентлик" деб аталади) автомобиль ва дарё транспорти сохасидаги давлат бошқаруви органи хисобланади, автомобиль ва дарё транспортидан фойдаланишда транспорт қонунчилигига, хавфсизлик қоидаларига ва экологик талабларга риоя қилинишини тартибга солади ва назорат қилади.


2. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарорлари ва фармойишларига хамда мазкур Низомга амал қилади.

Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасига хисобот беради.


3. Агентлик ўзига юкланган вазифаларни Қорақалпогастон Республикаси Вазирлар Кенгаши, -вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликлари, Ўзбекистон Реслубликаси Ички ишлар вазирлига, Давлат солиқ қўмитаси билан ўзаро хамкорликда хал қилади.


4. Агентлик юридик шахс хисобланади, тугалланган балансга, банк муассасасида хисоб-китоб ва валюта счётларига эга бўлади.


5. Агентлик Ўзбекистон Реслубликаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи Ўзбекистон Республикаси давлат тилида ёзилган мухрга эга бўлади.



II. АГЕНТЛИКНННГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


6. Қуйидагилар агентликнинг асосий вазифалари хисобланади:

- автомобиль ва дарёларда ташишларни ташкил этиш ва уларни такомиллаштириш юзасидан норматив-хуқуқий хужжатларни ишлаб чиқиш;

- харакат хавфсизигини ва автомобиль транспортида аварияларни қисқартиришни таъминлаш ишларида қатнашиш;

- автомобиль ва дарё транспорти хизматлари истеъмолчиларинииг манфаатларини химоя қилиш;

- автомобиль ва дарё транспорти объектларидан фойдаланишда экология нормалари ва талабларига риоя қилинишини таъминлаш;

- фойдаланишда бўлган кемалар ва сузиб юрувчи қурилмаларни хисобга олиш, таснифлаш, рўйхатдан ўтказиш ва сертификатлаш, шунингдек Регистр Қоидалари хамда кемалар ва сузиб юрувчи қурилмаларни таъмирлашга доир бошқа норматив хужжатлар талаблари бажарилиши устидан назорат қилиш, Дарё кемачилиги регистри билан кемалар ва сузиб юрувчи воситаларга кема гувохномаси, малака гувохномаси, сузишга яроқлилик тўғрисидаги гувохномани, нефть, оқова сувлар ва ахлат билан ифлос қилишнинг олдини олиш тўғрисидаги гувохномани хамда Регистр Қоидаларида назарда тутилган бошқа хужжатларни бериш.

- Агентлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича бошқа давлатларнинг маъмуриятлари ва тузилмалари билан ўзаро хамкорлик қилиш.

- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда автотранспорт хизматларига доир тариф сиёсатини шакллантириш;

- юк ва йўловчилар ташувчилар фаолиятини белгиланган тартибда лицензиялаш хамда автомобиль ва дарё транспорти сохасида лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат қилиш;

- жойлардаги давлат хокимияти органлари билан биргаликда йўловчилар ва юкларни ташиш борасида республиканинг давлат ва ахоли эхтиёжлари прогнозларини ишлаб чиқиш хамда жамоат автомобиль транспорти ва дарё транспорти фаолиятини мувофиқлаштириш;

- тармоқни хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, юк ва йўловчилар ташиш йўналишларини тендер асосида жойлаштириш механизмларини жорий этиш ва такомиллаштириш, мулкчиликнинг барча шаклларидаги юк ва йўловчилар ташувчилар фаолияти учун тенг шарт-шароитлар яратиш, автотранспорт хизматлари кўрсатиш сохасида ягона техника сиёсатини амалга ошириш асосида автотранспорт хизматлари бозорини шакллантиришга ва ривожлантиришга кўмаклашиш;

- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликларининг таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда халқаро ва вилоятлараро автомобилда йўловчилар ташиш йўналишларини тасдиқлаш;

- автомобиль транспорти сохасида хизматларни сертификатлашни ташкил этиш ва амалга ошириш;

- фавқулодда холатларда ва сафарбарлик вазиятида жойлардаги давлат хокимияти ва бошқаруви органларига, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигига автомобиль транспортининг махсус бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштиришда кўмаклашиш;

- автомобиль ва дарё транспорти сохасида кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш масалаларида ягона сиёсатни амалга ошириш.


III. АГЕНТЛИКНИНГ АСОСИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ


7. Юкланган вазифаларга мувофиқ Агентлик қуйидаги функцияларни бажаради:

- автомобиль ва дарё транспорти сохасида хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини қонун хужжатларида белгиланган тартибда лицензиялаш;

- автомобиль ва дарё транспорти соҳасида лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш;

- давлат бошқаруви органларининг кўриб чиқиши учун автомобиль ва дарё транспорти фаолиятининг норматив базасини такомиллаштириш, ишлаб турган халқаро автомобиль йўлакларидан самарали фойдаланиш ва уларнинг янгиларини барпо этиш юзасидан таклифлар киритиш;

- вазирликлар ва идораларнинг норматив-хуқуқий хужжатларини, дастурларни, шунингдек унинг фаолиятига тегишли бўлган тармоқларни ривожлантиришга оид бошқа хужжатлар лойихаларини эксперт бахолаш ва келишиб олиш;

- автамобиль ва дарё транспортини ривожлантириш концепциясини ва миллий дастурларини ишлаб чиқишда қатнашиш ва уларни амалга ошириш;

- амалдаги қонун хужжатлари ва халқаро талабларга мувофиқ автомобиль ва дарё транспорти масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси норматив хужжатларини ишлаб чиқиш ва уларни белгиланган тартибда тасдиқлаш;

- автомобиль ва дарё транспортидан фойдаланиш сохасида халқаро битимлар ва шартномаларни ишлаб чиқишда республика номидан қатнашиш;

- кемалар ва сузиб юрувчи қурилмаларни лойихалаш, улардан фойдаланиш, уларни тугатиш ва қайта жихозлашда сувда инсон хаёти химоя қилинишини ва кемаларнинг бехатар сузишини таъминловчи талабларнинг бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш;

- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда автотранспорт хизматларига доир тариф сиёсатини шакллантириш.

- автомобиль транспортида хавфли юклар, қурол-яроғлар, харбий техника, харбий мол-мулклар, портловчи моддалар ва буюмлар, шунингдек харбий таркиблар транзити чоғида хулосалар бериш.


IV. АГЕНТЛИКНИНГ ХУҚУҚЛАРИ


8. Агентлик қуйидаги хуқуқларга эгадир:

- Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларига мувофиқ ўз ваколатлари доирасида, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, йўловчилар, багаж, юк ташиш бўйича автомобиль ва дарё транспорти хизмати кўрсатувчи юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий бўлган норматив хужжатлар чиқариш. Агентлик қарорлари устидан белгиланган тартибда суд органларига шикоят қилиниши мумкин;

- лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя қилинишини қонун хужжатларида белгиланган тартибда режали ва режадан ташқари текшириш, текширишлар натижалари бўйича аниқ қоида бўзилишларини кўрсатган хамда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш, хўжалик юритувчи субъектларга аниқланган қоида бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар қабул қилиш, бундай қоида бузилишларини бартараф этиш муддатларини белгилаш;

- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар, Тошкент шахар махаллий ижро этувчи органларига, вазирликлар, идоралар, солиқ ва хуқуқни хгухофаза қилиш органларига айбдорларни Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортиш, шунингдек транспорт ходисаларининг, автомобиль ва дарё транспортидан фойдаланиш қоидалари, экологик нормалар ва талаблар бузилишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғисида таклифлар киритиш;

- автомобиль ва дарё транспорти фаолиятини тартибга солувчи транспорт қонунчилиги қоидаларини тахлил қилиш ва такомиллаштириш масалалари бўйича мутахассисларни жалб этиш;

- юридик ва жисмоний шахслардан ўз функцияларини бажариш учун зарур бўлган автомобиль ва дарё транспорти сохасидаги ахборотларни олиш.

- кемалар ва сузиб юрувчи воситалардан тўғри фойдаланилишини, уларнинг табель бўйича таъминот ва ашёлар билан таъминланганлигини, улар томонидан сузиш ва фойдаланиш хавфсизлигини таъминлаш қоидалари ва талаблари бажарилишини, кемалар қатнайдиган йўллар ва кемалар қатнови шароитларини назорат қилиш, экипаж аъзоларининг билимларини текшириш;

- кема хужжатларининг амал қилиш муддати тугаган, малакали экипаж билан таъминланмаган, кема бортида халокат-қутқарув ва ёнғинга қарши ашёлар бўлмаган холларда, сузиб юрувчи қурилмада одамлар хавфсизлигига тахдид солувчи нуқсонлар пайдо бўлганда, кемалардан фойдаланиш, ёнғинга қарши ва санитария хавфсизлиги қоидалари талаблари, экология нормалари бузилганда кемалар ва сузиб юрувчи воситалардан фойдаланишни тақиқлаш;

- техник холати сузиш ва фойдаланиш хавфсизлигини ёки сузиб юрувчи воситаларнинг хавфсиз туришини таъминламаган холларда сузиб юрувчи воситалардан фойдаланишни тақиқлаш;

- сузиб юрувчи воситаларга нисбатан хавфсиз сузиш шароитларини, инсон хаётининг мухофаза қилинишини, юкларнинг ички сув йўллари орқали ишончли ташилишини, кемалар қатнови орқали ифлос қилишнинг олди олинишини таъминловчи техник талабларни белгилаш, ушбу талабларга риоя этилиши устидан техник назорат ўрнатиш, сузиб юрувчи воситалар Регистр томонидан чиқариладиган қоидалар асосида таъмирланаётган вақтда уларни таснифлаш, техник кўрикдан ўтказиш ва назорат қилиш;

- хорижий хамда миллий юк ва йўловчилар ташувчилар томонидан автомобиль ва дарё транспорти сохасида Ўзбекистон Республикаси қатнашчиси бўлган халқаро битимлар ва конвенцияларнинг асосий шартлари ва қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш.


V. АГЕНТЛИКНИ БОШҚАРИШ


9. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан тайинланадигон бошлиқ бошчилик қилади.


10. Агентлик бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан тайинланадиган икки нафар ўринбосарга эга бўлади.

11. Агентликда таркибига Агентлик бошлиғи (ҳайъат раиси), лавозимлари бўйича бошлиқ ўринбосарлари, шунингдек Агентлик тизимининг бошқа раҳбар ходимлари кирувчи 5 кишидан иборат ҳайъат тузилади. Ҳайъатнинг шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

12. Қорақалпоғистон республика, вилоятлар ва Тошкент шахар бўлимларига махаллий хокимият органлари билан келишган холда Агентлик бошлиғи томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан бўшатиладиган бошлиқлар бошчилик қиладилар.


13. Худудий бўлимлар, бўлинмалар, хизматлар бошлиқлари ва бошқа ходимлар вазифаларини Агентлик бошлиғи томонидан тасдиқланадиган булимлар, бўлинмалар, хизматлар ва уларнинг лавозим йўриқномалари тўғрисидаги Низомларга мувофиқ бажарадилар ва жавоб берадилар.


14. Агентлик марказий аппаратининг ташкилий тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан, унинг худудий бўлимларининг тузилмаси ва штатлар жадвали Агентлик бошлиғи томонидан тасдиқланади.


15. Агентлик ва унинг худудий бўлимлари фаолиятини маблағ билан таъминлаш лацензиялар берганлик учун давлат божи ва лицензия йиғимларидан ажратмалар шунингдек сузиб юрувчи восита хисобга олганлик ва текширув кўригидан ўтказганлик учун маблағлар ва хужжатларда белгиланган бошқа маблағлар хисобига амалга оширилади.


VI. АВТМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИ

БОШЛИҒИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ ВА ХУҚУҚЛАРИ


16. Агентлик бошлиғи мазкур Низомга мувофиқ:

- Ўзбекистон Республикаси автомобиль ва дарё транспорти фаолиятига оид Агентлик томонидан ишлаб чиқиладиган норматив хужжатларнинг сифати;

- Ўзбекистон Республикаси автомобиль ва дарё транспорти фаолиятини тартибга солувчи норматив хужжатлар талабларининг бажарилиши;

- Ўзбекистон Республикаси автомобиль ва дарё транспорти фаолияти масалалари бўйича Агентлик томонидан бериладиган маълумотларнинг ишончлилиги учун жавоб беради.


17. Агентлик бошлиғи:

- Агентлик фаолияти масалалари юзасидан ўз ваколатлари доирасида буйруқлар, фармойишлар чиқариш;

- автомобиль ва дарё транспорти фаолияти масалалари юзасидан бошқа давлат тузилмалари билан ўзаро хамкорлик қилиш;

- автомобиль ва дарё транспорти корхоналари ва ташкилотларининг мансабдор шахсларига улар томонидан амалдаги қонун хужжатларига ва берилган махсус рухсатномалар (лицензиялар) шартларига риоя қилиниши тўғрисида белгиланган тартибда ёзма кўрсатмалар бериш ва уларнинг белгиланган муддатларда бажарилишини талаб қилиш;

- автомобиль ва дарё транспорти корхоналари ва ташкилотларининг мансабдор шахсларидан Агентликка юкланган функцияларнинг бажарилиши учун зарур бўлган ахборотлар, хужжатлар, тушунтиришлар ва материалларни олиш;

- Агентлик ходимлари умумий сони доирасида унинг таркибига кирувчи худудий бўлимлар, бўлинмалар, хизматлар ходимлари сонини тартибга келтириш хуқуқига эгадир.



VII. АГЕНТЛИКНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


18. Агентлик ўзига юкланган вазифаларнинг ва ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши учун Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларига мувофиқ жавоб беради.



VIII. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТАНИ ТЎХТАТИШ


19. Агентликни қайта ташкил этиш ва тугатиш амалдаги қонун хужжатларига мувофиқ Вазирлар Махкамаси томонидан амалга оширилади.