Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2000 й. 240-сон "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик темир йўл компанияси Уставига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.06.2000 й.

N 240



"ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ"

ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК ТЕМИР ЙЎЛ

КОМПАНИЯСИ УСТАВИГА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида "Локомотивлар паркини янгилаш" лойиҳаси бўйича 1999 йил 1 декабрдаги Кредит битими шартлари амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 3 июлдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик темир йўл компанияси Уставига қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

а) II бўлимнинг 2-бандидаги:

"б" кичик банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"келгуси беш йиллик давр учун компаниянинг иш стратегияни, ривожлантириш дастурини, табиатни муҳофаза қилиш тадбирлари режасини ва тегишли тезкор ишлаб чиқариш ва молиявий мақсадли кўрсаткичларни баён қилиб, тижорат фаолияти ва бозор муносабатлари тамойилларига асосланган тегишли давр прогнозини ҳар йили аниқлаштирган ҳолда беш йиллик бизнес-режа лойиҳасини тайёрлаш ва тасдиқлашни. Беш йиллик бизнес-режага нотижорат хизматлар кўрсатиш, инфратузилмани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш ҳамда бошқа мақсадлар юзасидан мажбуриятларни бажариш бўйича кўзда тутилаётган бюджетдан молиялаш киритилади";

"г" кичик банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"темир йўл траспорти фаолиятини зарур товарлар, ишлар ва хизматлар билан, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ очиқ савдолар ўтказиш йўли билан таъминлашни";

б) III бўлим қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ корхоналарни, ижтимоий инфратузилма объектларини ва транспорт хизматлари кўрсатиш ёки фавқулодда функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мол-мулкларни хусусийлаштириш ва бошқа юридик ва жисмоний шахсларга бериш юзасидан таклифлар киритиш".



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                         Ў. Султонов