Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.01.1999 й. 42-сон "Халқаро савдо-кўргазма комплексидаги савдо марказидан фойдаланиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.01.1999 й.

N 42



ХАЛҚАРО САВДО-КЎРГАЗМА КОМПЛЕКСИДАГИ

САВДО МАРКАЗИДАН ФОЙДАЛАНИШ

МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Халқаро савдо-кўргазма комплекси таркибидаги Савдо марказини ўз вақтида фойдаланишга топшириш, унинг ўз харажатини ўзи қоплашини ва ўзини ўзи  молиялашини таъминлаш, юқори халқаро даражада хизмат кўрсатиш мақсадида Вазирлар  Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг Халқаро савдо-кўргазма комплексидаги қурилиши тугалланган Савдо марказини "Ўзинтеримпэкс" давлат-акциядорлик ташқи савдо компаниясининг ишончли бошқарувига бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

Савдо марказини бошқаришда ички бозорни республика товар ишлаб чиқарувчиларининг ва етакчи хорижий компанияларнинг юқори сифатли товарлари билан тўлдириш, шунингдек сервис хизмати кўрсатишни халқаро даражада  ташкил этиш "Ўзинтеримпэкс" давлат-акциядорлик ташқи савдо компанияси фаолиятининг асосий вазифаси ҳисобланади;

"Ўзинтеримпэкс" давлат-акциядорлик ташқи савдо компанияси Савдо марказини ишончли бошқариш бўйича мулкдор ваколатини амалга оширишга ҳақлидир, унинг мулкини тасарруф этиш ва бошқаларга бериш ҳуқуқи бундан мустасно;

ўз фаолиятини амалга ошириш учун "Ўзинтеримпэкс" давлат-акциядорлик ташқи савдо компанияси  Ўзбекистон ва хорижнинг етакчи товар ишлаб чиқарувчиларини уларнинг товарларини сотиш ёки уларга Савдо марказининг савдо майдонлари ва биноларини ижарага бериш йўли билан жалб қилиши мумкин.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ”Инновация” давлат-акциядорлик ташқи савдо компанияси билан Савдо марказини ишончли бошқариш шартномасини бир ҳафта муддатда тузсинлар, унда савдо марказидан мақсадли фойдаланилиши ва кредит ўз вақтида қайтарилишини назорат қилиш тартибини назарда тутсинлар.


4. "Ўзмарказимпэкс" давлат ташқи савдо компанияси, "Ўзсаноатмашимпэкс" давлат ташқи савдо компанияси, "Марказсаноатэкспорт" давлат ташқи савдо компанияси, "Ўзинтеримпэкс" давлат ташқи савдо компанияси, "Ўзташқитранс" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўрта Осиё Транс" халқаро автотранспортда юк ташиш давлат-акциядорлик компаниясига Республика Ҳукумати кафолати остида ”Туркэксимбанк” кредит линияси ҳисобидан Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молияланган кредитни иловага мувофиқ ўз вақтида қайтариш функцияси юклансин.

5. "Ўзинтеримпэкс" давлат-акциядорлик ташқи савдо компаниясига хизмат кўрсатувчи банкда тушумни ўтказиш, ”Туркэксимбанк” кредитини қайтариш, товарлар ва хизматлар ҳақини тўлаш, шунингдек Савдо маркази операциялари бўйича бошқа тўловлар  учун алоҳида ҳисоб-китоб ва валюта субсчётлари очиш ҳуқуқи берилсин.

6, 7, 8. Махфий.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Савдо марказини кейинчалик менежментга бериш учун супермаркетлар тармоғи оператори бўлган халқаро компания билан бир ой муддатда битим тузсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов