Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.06.2011 й. 161-сон "Энергияни тежайдиган лампалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва улардан фойдаланишга босқичма-босқич ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.06.2011 й.

N 161



ЭНЕРГИЯНИ ТЕЖАЙДИГАН ЛАМПАЛАР ИШЛАБ

ЧИҚАРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШГА БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ

ЎТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Юқори халқаро стандартларга мувофиқ бўлган, энергия истеъмоли пасайишини ва мамлакатнинг энергетика ресурсларини тежашни таъминлайдиган энергияни тежайдиган замонавий лампалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва улар билан ички бозорни тўлдириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси томонидан ишлаб чиқилган:

2011-2015 йилларда энергияни тежайдиган замонавий лампалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва фойдаланилаётган чўғланиш лампаларини алмаштириш чора-тадбирлари дастури 1-иловага мувофиқ;

2011-2015 йилларда энергияни тежайдиган лампаларни маҳаллий ишлаб чиқариш ва улар билан ички бозорни тўлдиришнинг мақсадли параметрлари 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.


2. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва йирик корхоналар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

ҳар йили 10 январгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган фойдаланилаётган энергияни кўп сарфлайдиган чўғланиш лампаларини энергияни тежайдиган лампаларга алмаштириш жадвалларини, уларда идоравий мансуб ташкилотларнинг аниқ рўйхатини, йил чораклари бўйича алмаштиришнинг миқдор параметрларини, молиялаштириш манбаларини ва масъул шахсларни назарда тутган ҳолда, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар;

тасдиқланган жадваллардан келиб чиқиб, идоравий мансуб ташкилотлар томонидан мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари билан энергияни тежайдиган лампаларни сотиб олишга шартномалар тузилишини белгиланган тартибда таъминласинлар.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджетининг ҳар йилги параметрларини шакллантиришда Давлат бюджетидан молиялаштириладиган вазирликлар ва идораларга электр энергиясидан фойдаланиш харажатларини тегишлича пасайтиришни назарда тутган ҳолда бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида энергияни тежайдиган лампаларни сотиб олиш ва ўрнатишга маблағлар ажратишни назарда тутсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш кўмитаси "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2011 йил 1 сентябргача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига 2012-2013 йиллар мобайнида Тошкент, Самарқанд, Бухоро шаҳарларида ва бошқа йирик шаҳарларда шаҳар кўчаларини энергияни тежайдиган замонавий лампалардан фойдаланган ҳолда ёритишни модернизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга доир таклифлар киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига шаҳарлар ва туманларда ўз ресурсини ишлаб бўлган энергияни тежайдиган лампаларни тўплаш ва сақлаш пунктлари, шунингдек уларни утилизация қиладиган корхоналар ташкил этиш бўйича таклифлар киритсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, тегишли лойиҳа институтлари янгидан тикланадиган объектларга, шу жумладан, "Қишлоққурилишбанк" акциядорлик-тижорат банки кредитлари ҳисобига қишлоқ жойларда қуриладиган намунавий турар жойларга лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда фақат энергияни тежайдиган лампалардан фойдаланишни назарда тутсинлар.


7. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида энергияни тежайдиган лампалардан фойдаланишнинг афзаллиги тўғрисидаги материаллар кенг ёритилишини таъминласинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 2 июндаги

161-сон қарорига

1-ИЛОВА



2011-2015 йилларда энергияни тежайдиган

замонавий лампалар ишлаб чиқаришни ташкил

этиш ва фойдаланилаётган чўғланиш лампаларини

алмаштириш чора-тадбирлари

ДАСТУРИ

        

        

Т/р

Тадбирлар

Амалга

ошириш шакли


Амалга

ошириш муддати


Масъул

бажарувчилар


I. ЭНЕРГИЯНИ ТЕЖАЙДИГАН ЛАМПАЛАР

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

1

"NEO Sun Light" масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасида йиллик қуввати 7 млн. дона бўлган энергияни тежайдиган, спиралсимон, компакт люминесцент лампалар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш.* 3,4 млн. доллар миқдоридаги инвестициялар ҳажми корхонанинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


Бир йилда

7 млн. дона

лампа ишлаб

чиқаришни

ташкил этиш


2011 йил

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси

2

"UzKor Lighting" масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасида йиллик қуввати 7 млн. дона бўлган энергияни тежайдиган U-симон люминесцент лампалар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш.* Инвестициялар ҳажми 5,0 млн. доллар миқдорида ("Ўзэлтехсаноат" уюшмаси - 2 млн. доллар ва "Shinghwa Lighting Co.Ltd" компанияси (Корея) 3,0 млн. доллар).


Бир йидда

7 млн. дона

лампа ишлаб

чиқаришни

ташкил этиш


2011 йил

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси

3

"CFM Pro Energies" масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасида йиллик қуввати 2,67 млн. дона бўлган энергияни тежайдиган ёруғлик диод лампа ишлаб чиқаришни ташкил этиш. 5,0 млн. доллар миқдоридаги инвестициялар ҳажми ("Ўзсаноатмашимпекс" АК - 2,0 млн. доллар ва "CFM Holding" компанияси (Сингапур) - 3,0 млн. доллар).


Бир йилда

2,67 млн. дона

лампа ишлаб

чиқаришни

ташкил этиш


2011 йил

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, "Ўзсаноатмашимпэкс" ДАК


4

Хорижий компаниялар билан йиллик қуввати 12 млн. дона бўлган энергияни тежайдиган ёруғликдиод ва люминесцент лампа ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш.


Бир йилда

12 млн. дона

лампа ишлаб

чиқаришни

ташкил этиш


2012-2013

йиллар

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, энергияни тежайдиган лампалар ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар


5

Энергияни тежайдиган лампаларга оид амалдаги норматив-техник ҳужжатларни инвентаризация қилиш, уларни халқаро талабларга, санитария нормалари ва қоидаларига уйғунлаштириш.


Амалдаги

норматив-техник

ҳужжатларга

ўзгартиришлар

киритиш


Бир ой

муддатда

Энергияни тежайдиган лампалар ишлаб чиқарадиган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан биргаликда "Ўзстандарт" агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси


II. ФОЙДАЛАНИЛАЁТГАН ЧЎҒЛАНИШ ЛАМПАЛАРИНИ

ЭНЕРГИЯНИ ТЕЖАЙДИГАН ЛАМПАЛАРГА

АЛМАШТИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

6

Фойдаланилаётган энергияни кўп сарфлайдиган чўғланиш лампаларини энергияни тежайдиган лампаларга алмаштириш жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплексларига киритиш.


Фойдалани-

лаётган

энергияни кўп

сарфлайдиган

лампаларни

энергияни

тежайдиган

лампаларга

алмаштириш

жадваллари


Ҳар йили

10 январгача

бўлган муддатда


Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


7

Ташкилотлар, корхоналар, савдо-чакана корхоналари билан энергияни тежайдиган лампаларнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчилари ўртасида белгиланган тартибда шартномалар тузиш.

Шартномалар

тузиш


Доимо

Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги


8

Тошкент, Самарқанд, Бухоро шаҳарларида ва бошқа йирик шаҳарларда шаҳар кўчаларини энергияни тежайдиган замонавий лампалардан фойдаланган ҳолда ёритиш тармоқларини модернизация қилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


Инвестиция

лойиҳалари,

Ҳукумат қарори


2012-2013

йиллар

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ва "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


9

Ресурсини тутатган энергияни тежайдиган лампаларни аҳолидан ва юридик шахслардан тўплашни ташкил этиш, кейинчалик уларни утилизация қилиш пунктларига топшириш бўйича Низомни ишлаб чиқиш.


Ҳукумат қарори


2011 йил

июль

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


10

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар шаҳарлари ва туманларида, шунингдек Тошкент шаҳри туманларида ўз ресурсини тугатган энергияни тежайдиган лампаларни тўплаш ва сақлаш пунктлари, шунингдек уларни утилизация қилиш корхоналарини ташкил этиш.


Ҳукумат қарори


2011 йил

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


11

Импорт қилинадиган энергияни кўп сарфлайдиган чўғланиш лампаларига, энергияни тежайдиган лампаларга, шунингдек уларни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларга бож тўловлари ставкаларини мақбуллаштириш бўйича таклифлар киритиш.


Ҳукумат қарори


Ҳар йили,

IV чорак

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, ишлаб чиқарувчи корхоналар

12

Фойдаланиладиган энергияни тежайдиган лампаларнинг энергия самарадорлигига тегишли талабларни белгилаш ва мавжуд норматив ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш ҳамда энергияни тежайдиган лампалардан фойдаланиш тадбирлари ва прогноз параметрлари бажарилиши устидан назоратни ташкил этиш бўйича таклифлар киритиш.


Амалдаги

норматив

ҳужжатларга

ўзгартириш-

лар киритиш,

мониторинг


Бир ой

муддатда,

доимо

Манфаатдор идоралар билан биргаликда "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси

13

Энергияни тежайдиган лампалардан фойдаланишнинг афзалликлари тўғрисидаги материалларни, шунингдек уларни утилизация қилишни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


Мавзули

эшиттириш

ва кўрсатувлар,

ижтимоий

роликлар,

мақолалар

ва бошқалар


Доимо

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги


        

*) лойиҳаларнинг биринчи босқичлари 2010 йилнинг иккинчи ярим йиллигида фойдаланишга топширилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 2 июндаги

161-сон қарорига

2-ИЛОВА

   


2011-2015 йилларда энергияни тежайдиган

лампаларни маҳаллий ишлаб чиқариш ва улар

билан ички бозорни тўлдиришнинг мақсадли

ПАРАМЕТРЛАРИ

  

Т/р

Кўрсаткичлар номи


Ишлаб чиқариладиган

маҳсулотларнинг номи


Ўлчов

бирлиги


2011

йил


2012

йил


2013

йил


2014

йил


2015

йил


1.

Ишлаб чиқариш, ҳаммаси



млн.

дона


6,3

18,0

28,0

28,67

28,67


шу жумладан:









1.1.

"NEO SUN LIGHT" МЧЖ ҚК


Энергияни тежайдиган спиралсимон компакт люминесцент лампалар


млн.

дона


3,0

7,0

7,0

7,0

7,0

1.2.

"UzKor Lighting" МЧЖ ҚЎШМА КОРХОНАСИ


Энергияни тежайдиган U-симон люминесцент лампалар


млн.

дона


3,0

6,0

7,0

7,0

7,0

1.3.

"CFM Pro Energies" МЧЖ ҚЎШМА КОРХОНАСИ


Энергияни тежайдиган ёруғликдиод лампалар


млн.

дона


0,3

2,0

2,0

2,7

2,7

1.4.

"Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг янгидан ташкил этиладиган корхоналари, ҳаммаси


Энергияни тежайдиган люминесцент ва ёруғликдиод лампалар

млн.

дона


-

3,0

12,0

12,0

12,0


шу жумладан:









1.4.1.

Энергияни тежайдиган лампалар ишлаб чиқарадиган янгидан ташкил этиладиган корхона


Энергияни тежайдиган люминесцент лампалар

млн.

дона


-

2,0

8,0

8,0

8,0

1.4.2.

Ёруғликдиод лампалар ишлаб чиқарадиган янгидан ташкил этиладиган корхона


Энергияни тежайдиган ёруғликдиод лампалар

млн.

дона



1,0

4,0

4,0

4,0

2.

Ички бозорнинг эҳтиёжи



млн.

дона


10,94

22,49

26,71

27,3

27,3

3.

Ички бозор эҳтиёжининг таъминланганлиги



%

57,6

80,0

104,8

105,1

105,1

4.

Экспорт



млн.

дона


-

-

1,29

1,39

1,39

5.

Фойдаланилаётган энергияни кўп сарфлайдиган чўғланиш лампаларини алмаштириш даражаси



%

12,5

37,5

65,3

86,3

100,0