Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.05.2002 й. 172-сон "Электр энергиясини декларациялашни соддалаштириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.05.2002 й.

N 172



ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ ДЕКЛАРАЦИЯЛАШНИ

СОДДАЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА



Сув-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимларнинг бажарилишини таъминлаш ҳамда божхона назорати ва статистикасини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясига 2002 йилдан бошлаб ҳукуматлараро битимларга биноан етказиб бериладиган электр энергиясини декларациялашни уни етказиб бериш ойининг охирги кунида Марказий банк томонидан белгиланган валюта курси бўйича ҳар ойда ҳамда шартнома (контракт)ларни Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида рўйхатдан ўтказмасдан амалга оширишга рухсат берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхрна қўмитаси:

электр энергияси ўтказилишининг божхона расмийлаштирувини божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) ундирмасдан амалга оширсин;

электр энергиясининг ўтказилишини декларациялаш чоғида "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси томонидан юкга доир божхона декларациясини тўлдиришнинг соддалаштирилган тартибини белгиласии.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.Ю. Атаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ў. Султонов