Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.01.1995 й. 2-сон "Давлат геология қўмитасининг нефть ва газни геологик-қидирув ҳамда излаш ишларини амалга оширувчи корхоналарини "Ўзбекнефтгаз" миллий корпорацияси таркибига ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.01.1995 й.

N 2



ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ҚЎМИТАСИНИНГ НЕФТЬ

ВА ГАЗНИ ГЕОЛОГИК-ҚИДИРУВ ҲАМДА ИЗЛАШ

ИШЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРУВЧИ КОРХОНАЛАРИНИ

"ЎЗБЕКНЕФТГАЗ" МИЛЛИЙ КОРПОРАЦИЯСИ

ТАРКИБИГА ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Нефть, газ ва газ конденсати захираларининг зарур ҳажмларда кўпайишини ўз вақтида таъминлаш, ихтисослаштирилган геологик-қидирув бўлинмаларини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекнефтгаз" миллий корпорацияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитасининг:

"Ўзбекнефтгазгеология", "Ўзбекгеофизика" корхоналарини, Нефть ва газ конлари геологияси ва қидириш институтини, Бухоро бурғулаш техникаси заводини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси бошқаруви марказий аппарати тегишли бўлимларининг штатдаги ходимларини 1995 йил 1 январдаги ҳолатига кўра Давлат геология қўмитаси таркибидан "Ўзбекнефтгаз" корпорацияси ихтиёрига 1-иловага мувофиқ ўтказиш тўғрисидаги;

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг нефть ва газ масалалари билан шуғулланувчи ўринбосари лавозимини қисқартириб, "Ўзбекнефтгаз" корпорацияси раисининг нефть ва газ қидириш ва геологик-қидирув ишлари бўйича ўринбосари лавозимини киритиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.

"Ўзбекнефтгаз" корпорацияси таркибий бўлинмаларни қайта ташкил этиш чоғида меҳнат қонунчилиги талабларига риоя қилган ҳолда ишловчилар сонини қисқартириш бўйича комплекс чора-тадбирларни таъминласин. Давлат геология қўмитаси таркибидан "Ўзбекнефтгаз" корпорацияси тизимига ўтказилган ходимларнинг маиший, тиббий ва транспорт таъминоти шароитлари сақлаб қолинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Қ.Ж. Ҳаққулов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 3 январдаги

2-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат геология қўмитаси таркибидан

"Ўзбекнефтгаз" миллий корпорацияси таркибига

ўтказиладиган корхоналар ва ташкилотлар

РЎЙХАТИ


I. "Ўзбекнефтгазгеология" давлат геология корхонаси, Қарши шаҳри


Косон нефтгазқидирув экспедицияси, Косон шаҳри

Ҳисоролди нефтгазқидирув экспедицияси, Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани

Қоровулбозор нефтгазқидирув экспедицияси, Қоровулбозор шаҳри

Олот нефтгазқидирув экспедицияси, Бухоро вилояти, Олот тумани

Қорақалпоқ, нефтгазқидирув экспедицияси, Қўнғирот шаҳри

Ихтисослаштирилган автотранспорт корхонаси, Қарши шаҳри

Вишка монтаж экспедицияси, Муборак шаҳри

Нефть қазиб олиш экспедицияси, Косон шаҳри

Ишлаб чиқариш-технологик бутлаш бошқармаси, Қарши шаҳри

"Геонефтгаз" ишлаб чиқариш-тижорат фирмаси, Қарши шаҳри

Геология-қидирув экспедицияси, Қарши шаҳри

Тармоқлараро Ўқув-курс комбинати, Қарши шаҳри

Тажриба-методика экспедицияси, Тошкент шаҳри

Кўчма механизациялаштирилган колонна, Қарши шаҳри

Қашқадарё ишчилар таъминоти бўлими, Қарши шаҳри

Бухоро ишчилар таъминоти бўлими, Бухоро шаҳри


II. "Ўзбекгеофизика" давлат геология корхонаси, Тошкент вилояти, Қибрай тумани


Бухоро геофизика экспедицияси, Бухоро вилояти, Когон шаҳри

Устюрт геофизика экспедицияси, Нукус шаҳри

Фарғона геофизика экспедицияси, Қўқон шаҳри

Яккабоғ геофизика экспедицияси, Яккабоғ шаҳри

Бевосита бўйсунувчи ташкилотлар ва бўлинмалар

Қорақалпоғистон ишчилар таъминоти бўлими, Нукус шаҳри


III. Бухоро бурғулаш техникаси заводи, Бухоро шаҳри


IV. Нефть ва газ конлари геологияси ва қидириш институти, Тошкент шаҳри


V. Давлат геология қўмитаси бошқарув аппарати бўлимлари


Нефть ва газ бўлими (5 киши)

Чуқур бурғулаш техникаси ва технологияси бўлими (3 киши)






Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 3 январдаги

2-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг қарорларига киритиладиган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар

РЎЙХАТИ

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекнефтгаз" нефть ва газ саноати миллий корпорацияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1993 йил 14 январдаги 31-сон қарорига:


10-банднинг учинчи хатбошидаги "7" рақами "8" рақами билан алмаштирилсин ва хатбоши "Раиснинг нефть ва газ қидириш Ер геологик-қидирув ишлари бўйича ўринбосари" сўзлари билан тўлдирилсин;


кўрсатиб ўтилган қарорга 2-илова қуйидаги корхоналар рўйхати билан тўлдирилсин:

"Ўзбекнефтгазгеология" давлат геология корхонаси, Қарши шаҳри;

"Ўзбекгеофизика" давлат геология корхонаси, Тошкент вилояти, Қибрай тумани;

Бухоро бурғулаш техникаси заводи, Бухоро шаҳри;

Нефть ва газ конлари геологияси ва қидириш институти, Тошкент шаҳри";


3-илова қуйидаги бўлимлар билан тўлдирилсин:

"Нефть ва газ геологияси бўлими;

Чуқур бурғулаш техникаси ва технологияси бўлими";

Геология, бурғулаш ва конлардан фойдаланиш бошқармаси Конлардан фойдаланиш бошқармаси деб қайта номлансин.