Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.12.2013 й. 324-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.12.2013 й.

N 324



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "СПОРТ

МАКТАБЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ҲАМДА СПОРТ

МАКТАБЛАРИ ТРЕНЕРЛАРИ ВА МУТАХАССИСЛАРИ

МЕҲНАТИНИ  МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ ТИЗИМИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА" 2010 ЙИЛ

23 СЕНТЯБРДАГИ 211-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Тренерлик фаолияти билан шуғулланаётган шахслар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 9-сон, 50-модда) 1-илова 64-бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Мактабнинг тренер-ўқитувчилар таркиби олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар жисмоний тарбия маълумотига ҳамда спорт бўйича тренерлар ёки тренер-ўқитувчилар сифатида тренерлик фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномага эга бўлган мутахассислардан бутланади. Бунда жисмоний тарбия маълумотига эга бўлиш назарда тутилмаган спорт турлари бўйича тренер-ўқитувчилар таркиби Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ, олий ёки ўрта махсус маълумотга ҳамда спорт бўйича тренерлар ёки тренер-ўқитувчилар сифатида тренерлик фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномага эга бўлган шахслардан бутланиши мумкин".


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 16 декабрь, 50-сон, 651-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 12-сон, 89-модда