Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.03.2009 й. 76-сон "Болалар спортини ривожлантириш соҳасида бошқарувни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.03.2009 й.

N 76



БОЛАЛАР СПОРТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СОҲАСИДА

БОШҚАРУВНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Васийлик кенгаши мажлисининг 2009 йил 19 январдаги 1-76-сон баённомаси 4-бандини бажариш юзасидан, болалар спортини ривожлантириш соҳасида бошқарувни янада такомиллаштириш, болалар спорт иншоотларидан самарали фойдаланишни таъминлаш, сақлаш ва спорт базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг марказий аппарати тузилмасида Болалар спортини ривожлантириш бошқармаси ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Қуйидагилар Болалар спортини ривожлантириш бошқармасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

жисмоний тарбия бўйича мактабгача, ўрта умумий ва мактабдан ташқари таълим тизимини ривожлантиришга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини амалга оширишда қатнашиш, ўсиб келаётган авлодни жисмоний маданият ва спорт билан шуғулланишга оммавий жалб қилиш, таълим муассасаларида болалар спортини ривожлантиришга, уларнинг спорт базасини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;

янгидан ишга туширилган болалар спорти объектлари экспертизадан ўтказиш асосида, халқаро стандартлардан келиб чиқиб спорт заллари, спорт комплекслари ва бошқа спорт иншоотлари учун ишлаб чиқилаётган ва жорий этилаётган янги талаблар ва меъёрларни ҳисобга олган ҳолда халқ таълими муассасалари балансига қабул қилиб олинишини таъминлаш;

болалар спорти объектларини нормативларга мувофиқ асбоб-ускуналар ва инвентарь билан жиҳозлашни молиялаштириш бўйича ҳисоб-китоблар, таклифлар ва буюртманомаларни тайёрлаш;

спорт иншоотлари, инвентарь ва асбоб-ускуналардан меъёрлар ва бинолардан фойдаланиш муддатларига мувофиқ, шунингдек фойдаланилаётган спорт асбоб-ускуналари ва инвентарнинг ҳар бир туридан самарали ва мақсадли фойдаланилиши устидан мониторинг олиб борилишини таъминлаш.

3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги бир ой муддатда:

Болалар спортини ривожлантириш бошқармасини зарур касб кўникмалари ва тажрибага эга бўлган юқори малакали кадрлар билан бутласин;

Болалар спортини ривожлантириш бошқармаси тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Белгилансинки, Болалар спортини ривожлантириш бошқармасининг таъминоти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг умумий харажатлари доирасида амалга оширилади.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фан ва технологиялар ривожланишини мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 7 августдаги ПҚ-436-сон қарори)" 2006 йил 2 октябрдаги 207-сон қарори 2-бандининг тўртинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 73-модда) ва қарорга 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклиф киритсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                    Ш. Мирзиёев


Инвестицияларни жалб қилиш ва халқаро ҳамкорлик бўлими

3 киши

Кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда илмий-тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими

5 киши

Болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва реабилитация қилиш шўъбаси

2 киши

Юридик маслаҳатчи

1 киши


Мусиқа ва санъат таълим муассасалари бошқармаси

7 киши

Болалар спортини ривожлантириш бошқармаси

5киши

қув таълим-таъминот" давлат унитар корхонаси

Мутасаддилик қилинадиган ташкилотлар

      

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси.

Қори-Ниёзий номидаги Республика илмий-тадқиқот институти.

Нукус, Тошкент вилояти, Жиззах, Қўқон ва Навоий педагогика институтлари.

Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик ташхис республика маркази.

Республика таълим маркази.

      

      

Республика бўйсунишидаги умумтаълим муассасалари.

Мультимедияли таълим дастурларини ривожлантириш маркази.

"Бошланғич таълим", "Тил ва адабиёт таълими", "Мактабгача таълим", "Таълим тараққиёти", "Узлуксиз таълим", "Физика, математика ва информатика", "Мактаб ва ҳаёт", "Халқ таълими", "Преподование языка и литературы", "Соғлом авлод", "Тарбия", "Таълим менежменти" республика журналлари таҳририятлари. "Маърифат", "Учитель Узбекистана" республика газеталари таҳририятлари.

   

       

Сув спорти турлари бўйича, Ўсмирлар олий спорт маҳорати республика ихтисослаштирилган спорт мактаблари.

Республика педагогика кутубхонаси.

А.П. Хлебушкина номидаги 22-сон "Меҳрибонлик уйи".

     

Ходимларнинг чекланган умумий сони 89 киши, шу жумладан, бошқарув ходимлари 69 киши

*) Вазир ўринбосари - Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ижро этувчи директори лавозими марказий аппарат ходимларининг чекланган сонига киритилмайди.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 13-сон, 141-модда.