Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.08.2003 й. 335-сон "Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг минтақавий филиаллари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.08.2003 й.

N 335



ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАР СПОРТИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИНИНГ

МИНТАҚАВИЙ ФИЛИАЛЛАРИ ТУЗИЛМАСИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолияти самарадорлигини ошириш, унинг минтақавий филиалларига юкланган вазифаларни муваффақиятли амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2003 йил 1 июлдан бошлаб шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларидаги болалар спортининг спорт базаси шакллантирилиши ва ривожлантирилиши учун жавоб берадиган етакчи мутахассис лавозими тугатилсин.


2. Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг 2003 йил 1 июлдан бошлаб Жамғарманинг минтақавий филиаллари штатларига вакил лавозимини (ҳар бир туман, вилоятга бўйсунувчи шаҳар, Тошкент шаҳридаги туман учун бир нафардан) киритиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Янгидан киритилаётган штат бирликларини маблағ билан таъминлаш:

2003 йилда - шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бюджетида болалар спортининг спорт базаси шакллантирилиши ва ривожлантирилиши учун жавоб берадиган етакчи мутахассис лавозимини маблағ билан таъминлаш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобига, уларни Жамғарманинг минтақавий филиалларига бериш йўли билан;

2004 йилдзн бошлаб - Жамғарма маблағлари ҳисобига белгиланган тартибда амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.

Туманлар ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар ҳокимликлари Жамғарма минтақавий филиалларининг мазкур ҳудудга бириктирилган вакилларини бепул асосда хизмат хоналари, коммунал, фойдаланиш хизматлари билан, шунингдек асосий фаолиятни юритиш учун алоқа хизматлари билан таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги туманлар ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар ҳокимликлари сметасига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                   Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 15-16-сон, 123-модда.