Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.02.2001 й. 75-сон "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.02.2001 й.

N 75



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ

ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА

ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида" 2001 йил 13 февралдаги ПФ-2810-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлигининг мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


4. Мавжуд ходимлар сони доирасида:

Меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Меҳнатни нормалаш ва муҳофаза қилиш марказига;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг Компьютер маркази Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Ахборот-компьютер марказига айлантирилсин.


5. Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Меҳнаткаш муҳожирлар ишлари бўйича республика агентлиги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигига айлантирилсин.

6. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тўғрисидаги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш учун икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

ўн кун муддатда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий бош бошқармаси тўғрисидаги намунавий низомни ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги,  Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқласин;

вазирликнинг марказий аппаратини, ҳудудий бош бошқармаларни, меҳнат иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) бўлимларини, ижтимоий таъминот бўлимларини юқори малакали кадрлар билан таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2001 йил мобайнида меҳнат, иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда ижтимоий таъминот бўлимлари ишларини таҳлил қилсин ва йил якуни бўйича улар фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритсин;

пенсия ва нафақалар олишаётган ишсиз фуқаролар, пенсионерлар, ногиронлар, кам таъминланган ва кўп болали оилаларни, аҳолининг бошқа ижтимоий ночор табақаларини шахсан ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини ишлаб чиқсин ва 2001 йил мобайнида амалда жорий этсин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий бош бошқармаларини, уларнинг штатдаги ходимлари сонини ҳисобга олган ҳолда жойлаштириш ҳамда уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш масалаларини ҳал этсинлар.


8. Белгилаб қўйилсинки, бюджетдан ажратмалар, Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган фаолиятдан олинадиган бошқа даромадлар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигини, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигини ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳри бандлик ҳудудий бош бошқармаларини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.

9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги марказий аппарати ходимлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига 3-иловага мувофиқ белгилансин.

11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 13 февралдаги

75-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги тизимидаги органлар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1993 йил 11 мартдаги 127-сон қарори.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада ижтимоий таъминотни бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1993 йил 16 июлдаги 358-сон қарори.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги тизимида Компьютер марказини ташкил этиш тўғрисида" 1995 йил 25 апрелдаги 147-сон қарори.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 11 мартдаги 127-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1997 йил 7 апрелдаги 175-сон қарори.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998й., 7-сон, 27-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг 3-банди.