Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.02.2000 й. ПФ-2546-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Назорат бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

17.02.2000 й.

N ПФ-2546



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДА НАЗОРАТ

БЎЙИЧА МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ

КЕНГАШ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қабул қилинган Фармонлари ва Фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари сўзсиз бажарилишини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида иловага мувофиқ таркибда Назорат бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилсин.


2. Мувофиқлаштирувчи кенгаш:

Назорат бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тўғрисидаги Низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қабул қилинган Фармонлари ва Фармойишларининг, Ҳукуматнинг энг муҳим қарорларининг бажарилишини йилнинг ҳар чорагида кўриб борсин;

йилнинг чорак якунлари бўйича "Давлат бошқаруви органларида ижро интизомининг аҳволи тўғрисида" махсус шарҳлар тайёрласин. Шарҳлар бўйича қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин ва улар барча манфаатдор Ҳукумат аъзоларига, вазирликлар ва идораларнинг, бошқа тегишли тузилмаларнинг раҳбарларига юборилсин.


3. Мувофиқлаштирувчи кенгаш ўз фаолиятида Ҳукумат аъзолари, Марказий банк раиси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари бошчилик қилаётган Республика Ҳукумат комиссиялари ва кенгашлари ишига алоҳида эътиборни қаратсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг назорат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Назорат бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ишчи органи этиб белгилансин.


5. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А. Алимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов