Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.02.1994 й. ПФ-762-сон "Республикада давлат назорати тизимини такомиллаштиришга оид баъзи тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

16.02.1994 й.

N ПФ-762



РЕСПУБЛИКАДА ДАВЛАТ НАЗОРАТИ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА

ОИД БАЪЗИ ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Давлат назорати тизимини янада такомиллаштириш, уни бозор муносабатлари талабларига мувофик ҳолга келтириш, назорат қилувчи органлар ишидаги параллелизм бартараф этиш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-модданинг 21-бандига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат назорати кўмитаси ва унинг жойлардаги органлари тугатилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг девонида Назорат инспекцияси ва тегишли равишда вилоятлар, Тошкент шахри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг аппаратлари таркибларида назорат инспекциялари ташкил қилинсин. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси аппаратида ҳам назорат инспекциясини ташкил килиш зарур деб топилсин.


3. Белгилаб кўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Назорат инспекциясининг раҳбари айни вактда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси хисобланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, фармойишлари ва Ҳукумат қарорлари ижроси устидан таъсирчан назоратни ташкил этиш, назорат органларининг ишидаги параллелизм ва такрорлашни бартараф килиш, республикада бозор муносабатлари воситаларини рўёбга чикаришга ва иктисодий ислоҳотларни янада чукурлаштиришга каратилган таклифларни тайёрлаш янги ташкил этилган инспекциялар фаолиятининг асосий вазифаси деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ишлар бошқармаси Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддат ичида назорат инспекциялари ходимларининг сони, уларни таъминлаш учун зарур маблағлар ҳамда тугатилган Давлат назорати кўмитаси ва унинг жойлардаги органлари мулкидан фойдаланиш тўррисидаги таклифларни тайёрласин.


6. Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда 10 кун муддат ичида назорат инспекциялари тўғрисида Низом лойиҳасини, шунингдек амалдаги қонунларни ушбу Фармонга мувофиқ ҳолга келтиришга оид таклифларни ишлаб чиқиб, тақдим этсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                              И. Каримов