Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг 14.06.1991 й. 302-XII-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қўмиталари ва Мандат комиссиялари тўғрисида"ги Қонуни

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

14.06.1991 й.

N 302-XII



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ МАНДАТ

КОМИССИЯСИ ВА ҚЎМИТАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА*


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 111-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қонун лойиҳалари тайёрлаш устида иш олиб бориш, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ихтиёридаги масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш учун, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг бошқа қарорлари давлат ҳамда жамоат идоралари ва ташкилотлари томонидан амалга оширилишига ёрдам бериш ҳамда бу ишни назорат қилиш учун, халқ депутатлари маҳаллий Советлари ва уларнинг доимий комиссиялари билан ҳамкорлик қилиш учун депутатлари орасидан Мандат комиссияси ва қўмиталар сайлайди.



2-модда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Мандат комиссияси ва қўмиталари ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни бажара бориб, Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг олий идораси бўлмиш Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши самарали фаолият кўрсатишига ёрдам беришлари керак.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Мандат комиссияси ва қўмиталарининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши бошқа қарорларининг лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ихтиёридаги масалаларни дастлабки тарзда қараб чиқиш ва тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси қонунларини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қабул қилган бошқа қарорларни амалга оширишга ёрдам бериш.



3-модда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Мандат комиссияси ва қўмиталари янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қўмиталари янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг биринчи сессиясида Олий Кенгашининг ваколат муддати даврига тузилади.



4-модда.

Қўмиталарнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ваколат муддати давомида, зарур бўлиб қолганда, Янги қўмиталар ташкил этиши, илгари тузилган қўмиталарни тугатиш ва қайта тузиши, Мандат комиссияси ва қўмиталар таркибига ўзгаришлар киритиш мумкин.



5-модда.


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Мандат комиссияси ва қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан раислар ва аъзолардан иборат таркибида сайланади. Мандат комиссияси ва қўмиталар раисларининг ўринбосарлари ҳамда комиссия ва қўмиталарнинг котиблари уларнинг мажлисларида сайланадилар ва кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раёсати томонидан тасдиқланадилар.



6-модда.

Мандат комиссияси ва қўмиталар очиқ овоз бериш йўли билан Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари орасида сайланади.

Овоз бериш раиснинг номзоди бўйича алоҳида, сўнгра эса комиссияси, қўмита таркиби бўйича бир йўла ёки ҳар бир номзод бўйича алоҳида-алоҳида ўтказилади.



7-модда.

Мандат комиссияси ва қўмиталарни тузиш чоғида Ўзбекистон Республикаси халқ депутатларининг ишчанлик фазилатлари, касб ва бошқа қизиқишлари, уларнинг ишлаб чиқариш ва ҳаётий тажрибалари, эркин билдирган хоҳиш-истаклари инобатга олинади.

Ўзбекистон Республикаси халқ депутати, қоида тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг битта қўмитаси ёки комиссияси аъзоси қилиб сайланиш мумкин.



8-модда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Мандат комиссияси ёки қўмитасининг раиси қилиб сайлашга тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси халқ депутати Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг сессиясида сўзга чиқиб, ўз фаолият дастурини баён этиши мумкин. У сессия қатнашчиларининг саволларига жавоб беради.



9-модда.


Мандат комиссияси ва қўмиталарнинг таркибига доир таклифлар комиссия ёки қўмиталарнинг раислари томонидан тайёрланиши мумкин.



10-модда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Прокурори Мандат комиссияси ва қўмиталар таркибига сайлана олмайдилар.



11-модда.

Мандат комиссияси ва қўмиталар таркибига сайланган Ўзбекистон Республикаси халқ депутатларининг ҳаммаси тенг ҳуқуқлардан фойдаланади.

Мандат комиссияси ёки қўмита таркибига сайланмаган Ўзбекистон Республикаси халқ депутати уларнинг ишида маслаҳат овози ҳуқуқи билан иштирок этиши мумкин.



12-модда.

Депутатларнинг Мандат комиссияси ва қўмиталардаги ваколатларини Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши шу кишиларнинг илтимосларига кўра, шунингдек, уларнинг ўз вазифаларини бажаришини мумкин бўлмайдиган қилиб қўядиган ҳолатлар муносабати билан муддатидан аввал тўхтатиш мумкин.

Мандат комиссияси ва қўмиталар таркибини янгилаш тўғрисидаги таклифларни Мандат комиссияси ва қўмиталар муҳокама қилади ва бу таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши раёсатининг розилиги билан уларнинг раислари томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашида кўриб чиқиш учун киритилади.



13-модда.


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Мандат комиссияси ёки қўмиталари таркибига сайланган Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари комиссия ёки қўмитанинг таклифига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши, унинг Раёсати, Мандат комиссияси ва қўмиталарнинг топшириқларини бажариш учун зарур бўлган даврга ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан озод этилишлари мумкин, бунда уларнинг депутатлик фаолияти билан боғлиқ харажатлари Ўзбекистон Республикаси бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.



14-модда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Мандат комиссияси ва қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши олдида масъулдирлар ва унга ҳисоб берадилар.



15-модда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Мандат комиссияси ва қўмиталари ишини юритиш, уларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, уларни тузиш тартиби ва фаолияти масалалари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Иш тартиби, ушбу Қонун билан ва шуларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан белгиланади.



16-модда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Мандат комиссияси ва қўмиталари ўз ишларини масалаларни коллектив равишда, эркин муҳокама қилиш ва ҳал этиш, ошкоралик ҳамда Мандат комиссияси ва қўмиталар аъзоларининг кенг ташаббускорлиги асосида ташкил этадилар.



17-модда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Мандат комиссияси ва Қўмиталарининг раислари лавозимларига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати таркибига кирадилар.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қўмитасининг Раиси бошқа бирор-бир ҳақ тўланадиган лавозимни эгаллаши мумкин эмас.



18-модда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раёсати Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Мандат комиссияси ва қўмиталари фаолиятини мувофиқлаштириб туради.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати:

қўмиталарнинг келишиб баҳамжиҳат ишлашни ташкил этиш учун зарур чора-тадбирлар кўради;

халқ депутатларини, давлат ва жамоат идоралари вакиллари Мандат комиссияси ва қўмиталарнинг мажлисларидан хабардор қилиб туради;

Мандат комиссияси ва қўмиталарни улар қараб чиқадиган масалаларга доир материаллар ва ҳужжатлар билан ўз вақтида таъминлайди;

Қўмиталар фаолияти илмий-методик, техникавий жиҳатдан таъминланишга кўмаклашади, уларга ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа зарур ёрдам кўрсатади;

Сессияларнинг кун тартиби ва иш тартиби лойиҳаларини тайёрлаш чоғида Мандат комиссияси ва қўмиталарнинг таклифларини умумлаштиради ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши муҳокамасига топширади.



II. МАНДАТ КОМИССИЯСИ ВА ҚЎМИТАЛАРНИНГ

ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

19-модда.


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Мандат комиссияси ва қўмиталари ишларни ўз режаларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси ва унинг ўринбосарлари топшириқлари ва тавсияларига мувофиқ ташкил этади.



20-модда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Мандат комиссияси ва қўмиталари ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни юксак самара билан ҳал этиш мақсадида ўз таркибидан фаолиятнинг асосий йўналишлари бўйича тайёрлов комиссияларини тузиш мумкин.



21-модда.


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Мандат комиссияси ва қўмиталари ўзлари қараб чиқаётган масалаларни тайёрлаш ҳамда пухта ишлаб чиқиш учун ўз ишларига комиссия ва қўмиталар таркибига кирмаган Ўзбекистон Республикаси халқ депутатларини жалб этишга, ишчи гуруҳлари тузишга ҳақлидирлар. Ишчи гуруҳларига Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари билан бирга вазирликларнинг, давлат қўмиталарининг, идораларнинг, бошқа давлат ва жамоат идоралари ва ташкилотларининг, илмий муассасаларнинг вакиллари, олимлар, мутахассислар кириши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Мандат комиссияси, қўмиталари қўшма ишчи гуруҳлари тузишлари мумкин. Ишчи гуруҳлари таркибида ишлаш даврида мутахассислар ва олимларнинг асосий иш жойларидаги ўртача иш ҳақлари Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мувофиқ сақланиб қолади.



22-модда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Мандат комиссияси ва қўмиталари ўзларининг ихтиёридаги масалаларни қараб чиқиш чоғида тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар ҳамда тенг вазифаларни бажарадилар.



23-модда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Мандат комиссияси ва қўмиталарининг аъзолари Мандат комиссияси ва қўмиталар фаолиятида иштирок этишлари, уларнинг қарорларини амалга оширишга кўмаклашишлари, комиссия ва қўмиталарнинг топшириқларини бажаришлари шарт.



24-модда.

Мандат комиссияси ёки қўмитанинг аъзоси комиссия ёки қўмита қараб чиқаётган барча масалаларда ҳал қилувчи овоздан фойдаланади, комиссияда ва қўмитада қараб чиқиш учун исталган масалаларни ва таклифларни киритиш, уларни тайёрлаш, муҳокама қилиш ва қарор қабул қилишда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши, Мандат комиссияси ва қўмитанинг қарорларини бажаришни ташкил этишда қатнашиш ҳуқуқига эга.

Мандат комиссияси ёки қўмита томонидан таклифлари қўллаб-қувватланмаган Мандат комиссияси ёки қўмитанинг аъзоси ушбу масала Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашида муҳокама қилинаётган пайтда таклифларини ёзма ёки оғзаки тарзда киритиши мумкин.



25-модда.


Мандат комиссияси ёки қўмита аъзосига комиссия ёки қўмита қараб чиқаётган барча масалаларни ҳал этишда фаол қатнашиш учун шароит яратиб берилади, бунинг учун зарур ҳужжатлар ва бошқа материаллар унга олдиндан юборилади.



26-модда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Мандат комиссияси ва қўмиталарининг аъзолари комиссия ва қўмиталарнинг топшириғига биноан ҳамда ўз ташаббуслари билан масалаларни жойларда ўрганадилар, давлат ва жамоат идоралари ҳамда ташкилотларининг, шунингдек фуқароларнинг таклифларини умумлаштирадилар ҳамда комиссия ёки қўмиталарга ўз хулоса ва таклифларини маълум қиладилар.



27-модда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Мандат комиссия ва қўмиталарининг мажлислари заруратга қараб чақирилади ва Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг мажлислари ўртасида ҳам, шунингдек сессиялар оралиғидаги даврда ҳам ўтказилади.



28-модда


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Мандат комиссияси ва қўмиталарнинг мажлислари, агар уларда комиссия ёки қўмита таркибининг камида ярми ҳозир бўлса, қонуний кучга эга бўлади. Мажлисга келиш имконияти бўлмаган тақдирда комиссия ёки қўмита аъзоси бу ҳақда Мандат комиссияси ёки қўмита раисига хабар қилади.



29-модда.


Мандат комиссияси ва қўмиталар ёки бир неча қўмита ихтиёридаги масалалар Мандат комиссияси ва қўмиталар томонидан ҳамкорликда тайёрланиши ҳамда қараб чиқилиши мумкин.

Мандат комиссияси ва қўмитанинг ёки қўшма мажлисларини уларнинг раислари ўзаро келишган ҳолда бошқарадилар.

Мандат комиссияси ёки қўмита ўзи қараб чиқаётган масалалар бўйича бошқа қўмиталарнинг фикрини сўраши мумкин.



30-модда.


Агар Мандат комиссияси ёки қўмиталар қараб чиқмоқ учун ўзига топширилган масала бошқа қўмитага ҳам дахлдор деб ҳисобласа, ёки бошқа қўмита қараб чиқаётган масала юзасидан ўз фикрини билдириши зарур деб топса, у ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатига ёки Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раисига бу хусусда таклиф киритишга ҳақли.

Мандат комиссиясининг, бошқа қўмиталарнинг илтимосига биноан қўмита ўз ихтиёридаги масалалар бўйича шу комиссия ёки қўмиталар қараб чиқаётган масалаларни тайёрлашда қатнашиши мумкин.



31-модда.

Айнан бир масала бўйича Мандат комиссияси, қўмиталарнинг фикри турлича бўлган тақдирда улар келишмовчиликни бартараф этиш чораларини кўрадилар. Ана шу мақсадда ушбу қўмиталар таркибига кирадиган халқ депутатлари орасидан муросага келтирувчи гуруҳлар тузилиши мумкин. Агар улар келиша олмасалар, ўз таклифларини Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раёсати, зарур ҳолларда эса Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши эътиборига етказадилар.



32-модда.


Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан Мандат комиссияси, қўмиталар тавсия тарзида қарорлар қабул қиладилар ва хулосалар чиқарадилар.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Мандат комиссияси ва қўмиталарида барча масалалар комиссия ёки қўмита аъзолари умумий таркибининг оддий кўпчилик овози билан ҳал этилади.

Қўшма мажлислар ўтказилаётганда қарорлар Мандат комиссияси ёки қўмиталар аъзолари умумий таркибининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.



33-модда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Мандат комиссияси, қўмиталарининг мажлислари очиқ ўтказилади. Мажлисларга давлат ва жамоат идоралари ҳамда ташкилотларининг, илмий муассасаларнинг вакиллари, мутахассислар ва олимлар таклиф этилиши мумкин, улар мажлисларда маслаҳат овози ҳуқуқи билан қатнашадилар.

Зарур бўлган тақдирда Мандат комиссияси ёки қўмита ёпиқ мажлис ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.



34-модда.


Мандат комиссияси ёки қўмитанинг раиси уларнинг ишига раҳбарлик қилар экан:

зарур материалларнинг тайёрланишини ташкил этади, комиссия ёки қўмитанинг мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади;

комиссия ёки қўмита аъзоларига топшириқлар беради, уларга комиссия ёки қўмита фаолияти билан боғлиқ материаллар ва ҳужжатларни юборади;

тайёрлов комиссиялари ва ишчи гуруҳларининг ишида қатнашиш учун, шунингдек комиссия ёки қўмитанинг бошқа топшириқларини бажариш учун комиссия ёки қўмита аъзоларини чақиради;

давлат ва жамоат идоралари ҳамда ташкилотларининг вакилларини, мутахассис ва олимларни комиссия ёки қўмита ишида қатнашишга таклиф этади;

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг сессияларида, давлат ва жамоат идоралари ҳамда ташкилотлари билан бўладиган муносабатларда комиссия ёки қўмита номидан вакиллик қилади;

Комиссия ёки қўмита қарорларини бажариш юзасидан ишларни ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига унинг топшириқларини бажариш юзасидан ахборот беради;

Комиссия ёки қўмитанинг қарорлари бажарилганлиги ва унинг тавсиялари қараб чиқилганлиги ҳақида комиссия ёки қўмита аъзоларига ахборот беради.



35-модда.

Мандат комиссия ёки қўмита раисининг ўринбосари раис берган ваколатга кўра унинг айрим вазифаларини бажаради ҳамда раис йўқ бўлганда ёки у ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолларда раис вазифасини бажариб туради.



36-модда.


Мандат комиссиясининг ёки қўмитанинг котиби комиссия ёки қўмита Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Котибиятининг тегишли бўлинмалари билан самарали ишлашини таъминлайдиган мувофиқлаштириш ишларини амалга оширади:

комиссия ёки қўмита иш режасининг лойиҳасини тайёрлайди;

унинг бажарилишини назорат қилади;

комиссия ёки қўмитанинг ёзишмаларини ва иш қоғозлари юритишни идора қилади.



37-модда.

Мандат комиссияси ёки қўмитанинг қарорлари, хулосалари ва мажлис баёнларини комиссия ёки қўмита раиси имзолайди.

Мандат комиссияси ва қўмиталарнинг биргаликда қабул қилган қарорлари ҳамда улар томонидан ҳамкорликда тайёрланган хулосаларни, шунингдек биргаликдаги мажлисларнинг баёнларини уларнинг раислари имзолайдилар.



III. МАНДАТ КОМИССИЯСИ ҲАМДА

ҚЎМИТАЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА БУРЧЛАРИ

38-модда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 107-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Мандат комиссияси ва қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашида қонун лойиҳалари таклиф этишга тенг ҳуқуқлидирлар.

Қонун лойиҳаларини таклиф этиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг янги қонун лойиҳаларини, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларини ўзгартириш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини киритиш шаклида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг янги қонунларини қабул қилиш ёки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги таклифларни (қонунчилик борасидаги таклифларни) киритиш шаклида амалга оширилади.



39-модда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Мандат комиссияси ва қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатига Ўзбекистон Республикасининг қонун лойиҳаларини ва давлат ҳаётининг бошқа ғоят муҳим масалаларини халқ муҳокамасига қўйиш тўғрисида таклиф киритишга ҳақлидир.

Фуқаролардан, меҳнат жамоаларидан, муассасалардан ва ташкилотлардан қонун лойиҳалари ва бошқа масалалар юзасидан муҳокама давомида тушган таклифлар амалдаги қонунларда белгиланган тартибда қараб чиқилади ва умумлаштирилади.



40-модда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Мандат комиссияси ва қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши сессиясининг кун тартиби юзасидан таклифлар киритиш, ўз ихтиёрларидаги масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши мажлисларида маъруза ва қўшимча маъруза билан сўзга чиқиш ҳуқуқига эга.

Мандат комиссияси ва қўмиталар ўзлари Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига киритган масалалар бўйича ёхуд дастлабки тарзда ёки қўшимча равишда қараб чиқиш учун комиссияга ё бўлмаса қўмиталарга берилган масалалар бўйича ўз маърузачилари ёки қўшимча маърузачиларини белгилайдилар.

Мандат комиссияси ва қўмиталар ўзлари биргаликда тайёрлаган масалалар бўйича қўшма маърузалар ёки қўшимча маърузалар билан сўзга чиқишлари ёхуд ўз таклиф ва мулоҳазаларни алоҳида тақдим этишлари мумкин.



41-модда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 113-моддасига мувофиқ Мандат комиссияси ва қўмиталар Ўзбекистон Республикаси Президентига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раисига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши тузадиган ёки сайлайдиган бошқа идораларнинг раҳбарларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарларига Ўзбекистон Республикаси ихтиёридаги масалалар юзасидан сўров билан мурожаат этиш ҳуқуқига эгалар.



42-модда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 112-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Мандат комиссияси ва қўмиталари ўз ихтиёрларидаги масалалар бўйича давлат ва жамоат идоралари ҳамда ташкилотларидан, мансабдор шахслардан ҳужжатлар, ёзма хулосалар, ҳисобот маълумотлари ва бошқа материалларни беришни талаб қилишга ҳақлидирлар.

Барча давлат ва жамоат идоралари, ташкилотлар ва мансабдор шахслар Мандат комиссияси ва қўмиталарнинг талабларини бажаришлари, уларга зарур материалларни ва ҳужжатларни беришлари шарт.



43-модда.

Давлат ва жамоат ташкилотларининг раҳбарлари, бошқа мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Мандат комиссияси ва қўмиталарига нотўғри ахборот берганликлари ёхуд ахборотни атайин яширганликлари учун Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ жавобгар бўладилар.



44-модда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Мандат комиссияси ва қўмиталари ўз ихтиёрларидаги масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига таклифлар билан кириш ҳуқуқига эгадирлар.



45-модда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Мандат комиссияси ва қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг аъзоларини, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг раҳбарларини, Қорақалпоғистон МССР Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари, Тошкент шаҳар ижроия қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарларини ўз мажлисларига таклиф этиб, уларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарорлари, Мандат комиссияси ва қўмиталарнинг тавсиялари қандай бажарилаётгани ҳақидаги ахборотларини тинглашга ҳақлидирлар.

Мандат комиссияси ёки қўмитанинг таклифига кўра мазкур ташкилотнинг раҳбарлари ёки вакиллари комиссия ёки қўмитанинг мажлисига келишга ҳамда улар қараб чиқаётган масалалар бўйича тушунтиришлар беришга мажбурдирлар.

Мандат комиссияси ва қўмиталар тегишли идоралар ва ташкилотларни қараб чиқиладиган масалалар хусусида барвақт хабардор қиладилар.



46-модда.

Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари, бошқа умумиттифоқ, республика ва маҳаллий давлат ҳамда жамоат идоралари ва ташкилотларининг фаолиятига доир масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Мандат комиссияси ва қўмиталари ишлаб чиққан тавсиялар тегишли идораларга ва ташкилотларга юборилади ҳамда зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатига, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига маълум қилинади.



47-модда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 112-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Мандат комиссияси ва қўмиталарининг тавсияларини давлат ҳамда жамоат идоралари ва ташкилотлари кўриб чиқишлари шарт. Кўриб чиқиш натижалари ёки кўрилган чоралар ҳақида комиссия ёки қўмиталарга, агар Мандат комиссияси ёки қўмиталар бошқа муддат белгилаган бўлмасалар, узоғи билан бир ой муддат ичида хабар берилиши лозим.



48-модда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 116-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Мандат комиссияси ва қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитаси томонидан давлат идоралари ва жамоат ташкилотларининг ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонунларига қанчалик мувофиқлиги тўғрисида хулосалар тайёрлаш хусусида таклиф киритиш мумкин.



IV. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ КЕНГАШИ

МАНДАТ КОМИССИЯСИ ВА ҚЎМИТАЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

49-модда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 112-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг бошқа қарорлари, қоида тариқасида, уларнинг лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Мандат комиссиясида, тегишли қўмиталарида дастлабки тарзда муҳокама этилгандан кейин қабул қилинади. Қонунларни тайёрлаш, қабул қилиш, ушбу масалаларда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Мандат комиссияси ва қўмиталарининг иштирок этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг иш тартиби билан белгиланади.



50-модда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Мандат комиссияси ва қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раисининг топшириғига биноан ёки ўз ташаббусларига кўра комиссия ёки қўмиталар ихтиёридаги масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши бошқа қарорларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши бошқа қарорларининг лойиҳаларини ишлаб чиқадилар, қонунларни такомиллаштириш билан боғлиқ масалаларни тайёрлайдилар.



51-модда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қўмиталари давлат, хўжалик ва ижтимоий-маданий қурилишнинг тегишли тармоқларидаги аҳвол ҳамда уларни ривожлантириш масалаларини дастлабки тарзда қараб чиқадилар ва тайёрлайдилар, шу масалалар юзасидан таклифлар ишлаб чиқадилар.



52-модда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 112-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатига ёки Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раисига келиб тушган қонун лойиҳалари ёки қонун чиқариш ҳақидаги таклифлар дастлабки тарзда қараб чиқиш ҳамда улар устида бундан буён иш олиб бориш тартиби тўғрисида таклифлар тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Мандат комиссияси ёки тегишли қўмиталарига ва айни бир вақтда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Қонунчилик, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартибот масалалари қўмитасига юборилади. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ёки Ўзбекистон Олий Кенгашининг Раёсати қонун лойиҳаси тайёрловчи бош қўмитани белгилайди.



53-модда.

Ўзбекистон Республикаси қонунларининг лойиҳалари ва қонун чиқариш ҳақидаги таклифлар қараб чиқмоқ учун уларни ишлаб чиқиш зарурлиги асосланган, бўлғуси қонунларнинг мақсадлари, вазифалари ва асосий қоидалари батафсил таърифланган ҳолда, шунингдек уларни қўллашдан кутилаётган ижтимоий-иқтисодий оқибатларни кўрсатган ҳолда тақдим этилади. Бунда қонун лойиҳасини тайёрлашда иштирок этган жамоалар ва шахслар кўрсатилади. Амалга оширилиши қўшимча моддий ва бошқа харажатларни талаб қиладиган лойиҳаларни тақдим этиш чоғида уни молиявий-иқтисодий асослайдиган ҳужжатлар илова этилади.



54-модда.

Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳаларини ёки қонун чиқариш ҳақидаги таклифларни қараб чиқиш тартибини Мандат комиссияси ёки тегишли қўмита Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Иш тартибининг талабларига мувофиқ мустақил белгилайди.



55-модда.

Депутатларнинг тайёрлов комиссияси ёки ишчи гуруҳи тайёрланаётган лойиҳани халқ депутатлари тегишли Советларининг иштирокида жойларда - меҳнат жамоаларида, илмий муассасаларда, жамоат ташкилотларида, фуқароларнинг йиғилишларида, ижтимоий ташаббускор идораларда дастлабки тарзда муҳокама қилиш ҳақида шу қонун лойиҳаси ёки қонун чиқариш ҳақидаги таклиф бўйича бош деб ҳисобланган комиссия ёки қўмита розилиги билан қарор қабул қилишга ҳақли.



56-модда.

Қонун лойиҳасини муҳокама қилиш давомида тушган таклиф ва мулоҳазалар депутатлар тайёрлов гуруҳи томонидан ҳамда бу гуруҳнинг иш натижалари тўғрисидаги маърузаси бўйича бош қўмитанинг мажлисларида қараб чиқилади.



57-модда.

Зарур ҳолларда қонун лойиҳалари илмий экспертизага юборилади, улар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг хулосаси, Ўзбекистон Республикаси ҳамда Қорақалпоғистон МССР тегишли вазирликлари ва идораларининг, давлат ва жамоат идораларининг, шунингдек мутахассис олимларнинг фикри сўралиши мумкин.



58-модда.

Мандат комиссияси ва қўмиталар ўрганиб чиқиш учун ўзларига берилган қонун лойиҳаларини дастлабки тарзда қараб чиқиш натижалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатига ёки Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига ўз хулосаларини тақдим этадилар. Хулосаларда Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритиш ёхуд қонун лойиҳасини рад этиш ёки қонун лойиҳаси устида ишлашни худди шу ёки бошқа таркибда давом эттириш тўғрисидаги таклиф бўлади.



59-модда.

Қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилиш чоғида қонун лойиҳасининг ташаббускори бўлган бош комиссия ёки қўмита Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг сессиясида маъруза қилади, ташаббускор бўлмаган комиссия ёки қўмита эса қўшимча маъруза қилади.

Шундан кейинги ўқишларда Мандат комиссияси ёки қўмиталар маъруза билан ҳам, қўшимча маърузалар билан ҳам чиқишлари мумкин.



60-модда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 102 ва 112-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вице-президентини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиснинг биринчи ўринбосарларини, ўринбосарларини, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига кирувчи бошқа мансабдор шахсларни, Ўзбекистон Республикаси Прокурори, Ўзбекистон Республикаси Халқ назорати қўмитаси раисини, Ўзбекистон Республикаси Олий ҳакамлик суди Раисини, вилоят ва Тошкент шаҳар судларининг судъяларини, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раисини, Ўзбекистон Республикаси Давлат банки Бошқарувининг раисини тасдиқлаш, тайинлаш ёки сайлаш, Ҳукумат томонидан тайёрланган Ўзбекистон Республикаси бюджетини, республикани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг энг муҳим республика дастурини тасдиқлаш, шунингдек тасдиқланган бюджетни, дастурларни ўзгартириш тўғрисидаги таклифларни тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши тегишли қўмиталарининг хулосалари мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.



61-модда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан сайланиши, тасдиқланиши ёки тайинланиши керак бўлган мансабдор шахсларнинг номзодларини Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қўмиталарида дастлабки тарзда муҳокама қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ёки Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан белгиланади.



62-модда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг тегишли қўмиталарига Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ёхуд Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Ўзбекистон Республикаси Халқ назорати қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Олий ҳакамлик судининг ҳисоботларини хулосалар бериш учун юборади, қўмиталар ўз хулосалари билан бирга ушбу ҳисоботлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарорларининг лойиҳаларини тайёрлайдилар.



63-модда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Мандат комиссияси ва қўмиталари Ўзбекистон Республикаси халқ депутатларига берилган наказлар бўйича таклиф ва мулоҳазалар киритадилар. Мандат комиссияси ва қўмиталарнинг таклиф ҳамда мулоҳазаларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси халқ депутатларига берилган наказларни умумлаштирадилар ва дастлабки тарзда қараб чиқадилар.



64-модда.

Қўмиталар ўзларига Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати йўллаган Ўзбекистон Республикаси бюджетининг лойиҳаларини, унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг ғоят муҳим дастурлари лойиҳаларини дастлабки тарзда қараб чиқадилар ҳамда ана шу лойиҳалар ва тегишли қонун ҳамда қарорларнинг лойиҳалари юзасидан ўз хулосаларини тайёрлайдилар.



65-модда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси бюджети, иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш дастурларининг ёки уларнинг айрим бўлимларининг муқобил вариантларини ишлаб чиқишлари мумкин.



66-модда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қўмиталари Ўзбекистон Республикаси бюджети, шунингдек иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг энг муҳим дастурлари Олий Кенгаш сессиясида қараб чиқилишидан камида икки ҳафта олдин План ва бюджет-молия масалалари қўмитасига бюджет, иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш дастурлари юзасидан, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарорлари лойиҳалари юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини маълум қиладилар.



67-модда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг топшириғига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг тавсияларига биноан, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Мандат комиссияси ва қўмиталари сайловчилари наказларини амалга ошириш тадбирларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши сессияларида халқ депутатлари билдирган таклиф ва танқидий мулоҳазалар, сўровларнинг бажарилишини назорат қиладилар.



68-модда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Мандат комиссияси, қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг бутун иши юзасидан ёки фаолиятининг айрим масалалари бўйича унинг ҳисоботини тинглаш ҳақида таклифлар киритиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи натижалари бўйича қўмиталари ва комиссия Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим аъзолари эгаллаб турган лавозимларига лойиқлиги ёки лойиқ эмаслиги ҳақида таклифлар киритишлари мумкин.



V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

69-модда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Мандат комиссияси ва қўмиталари ўз фаолиятларини ошкоралик асосида амалга оширадилар, фаолиятлари ҳақида жамоатчиликни кенг хабардор қиладилар. Мандат комиссиясининг, қўмиталарнинг, тайёрлов комиссияларининг ва ишчи гуруҳларининг мажлисларига матбуот органлари, телевидение, радио ва бошқа оммавий ахборот воситаларнинг вакиллари таклиф этилиши мумкин.

Мандат комиссияси ва қўмиталарнинг иши тўғрисидаги ахборотлар "Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси"да Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг бошқа нашрларида, республика рўзномаларида босиб чиқарилади, шунингдек телевидение ва радио орқали эшиттирилади.



70-модда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Мандат комиссияси ва қўмиталарига ташкилий, техникавий ва бошқа хизматлар кўрсатишни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Котибияти таъминлайди.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



-------------------------

*) Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 30 сентябрдаги 364-XII-сон  Қонунига асосан "Ўзбекистон ССР" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси" деган сўзлар билан алмаштирилган.



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 й., 8-сон, 200-модда