Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 19.04.2006 й. 265-I-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламентининг 136-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК

ПАЛАТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.04.2006 й.

N 265-I



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ

МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ

РЕГЛАМЕНТИНИНГ 136-МОДДАСИГА

ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2005 йил 28 июлдаги 102-1-сонли Қарори билан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 7, 242-модда) 136-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонунлар Қонунчилик палатасининг тегишли қарорлари ва бошқа зарур материаллар, шу жумладан қонунга доир қиёсий жадвал билан биргаликда масъул қўмита томонидан расмийлаштирилади ҳамда Қонунчилик палатаси Спикери томонидан Сенатга кўриб чиқиш учун ўн кун ичида юборилади. Қиёсий жадвалда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти томонидан киритилган қонун лойиҳасининг матни, Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонуннинг матни, қонун лойиҳасига киритилган ўзгартишларга доир асослар, шунингдек ушбу ўзгартишлар қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти ёки унинг вакили билан келишиб олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар келтирилади".


2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Қонунчилик

палатасининг Спикери                                                                  Э. Халилов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 4-сон, 174-модда.