Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 23.05.2005 й. 60-I-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Андижон шаҳрида рўй берган воқеаларни текшириш бўйича мустақил комиссиясини тузиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК

ПАЛАТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.05.2005 й.

N 60-I



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ АНДИЖОН ШАҲРИДА

РЎЙ БЕРГАН ВОҚЕАЛАРНИ ТЕКШИРИШ БЎЙИЧА

МУСТАҚИЛ КОМИССИЯСИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА



Шу йилнинг 13 май куни Андижон шаҳрида рўй берган фожиали воқеалар бутун мамлакатимиз аҳолиси ҳамда жамоатчилигида чуқур безовталик ва ташвиш уйғотди. Барча жойларда бўлиб ўтаётган йиғилишларда, Қонунчилик палатаси депутатларининг сайловчилар билан учрашувларида фуқаролар фақат битта саволни бермоқдалар: одамларнинг қурбон бўлишига олиб келган, жамиятимизнинг тинч, барқарор, бунёдкорона тараққиётини хавф остида қолдирган мазкур воқеалар қандай қилиб рўй берди.

Андижон шаҳрида рўй берган воқеалар билан боғлиқ ҳолатларни ҳар томонлама текшириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Андижон шаҳрида рўй берган воқеаларни текшириш бўйича мустақил комиссияси ташкил этилиб, унинг таркибига барча сиёсий партиялар фракциялари вакиллари иловага мувофиқ киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатидан комиссия таркибига киритиш учун Сенат аъзоларини тайинлаш сўралсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Андижон шаҳрида рўй берган воқеаларни текшириш бўйича комиссияси зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилсин:

Андижонда рўй берган воқеаларга оид барча ҳолатларни синчиклаб текшириш, воқеалар жараёнини чуқур ва ҳар томонлама таҳлил этиш;

шу йилнинг 13 майидаги фожиали воқеаларни келтириб чиқарган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш;

мазкур фожиали воқеаларнинг асосий сабаб-оқибат боғланишларини, шунингдек одамларнинг қурбон бўлишига олиб келган бу жиноий ҳаракатлар ортида турган кучларни аниқлашга алоҳида эътибор қаратиш;

ҳукуматнинг ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва хавфсизликни таъминловчи тузилмаларнинг ҳаракатларини ҳар томонлама таҳлил этиш, бу ҳаракатларни ҳуқуқий жиҳатдан баҳолаш.

Бунинг учун юқори малакали мутахассислар жалб этилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Андижон шаҳрида рўй берган воқеаларни текшириш бўйича комиссияси парламентни ва жамоатчиликни текширишнинг бориши тўғрисида мунтазам равишда хабардор этсин, шу жумладан оммавий ахборот воситалари орқали ахборот бериб борсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Қонунчилик

палатасининг Спикери                                                        Э. Халилов






Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг

2005 йил 23 майда қабул қилинган

60-I-сонли Қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг

Андижон шаҳрида рўй берган воқеаларни текшириш

бўйича мустақил комиссияси

ТАРКИБИ

1.

Йўлдошев Маҳамадилҳом Мамаюнусович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси (Комиссия раиси)


2.

Абдуллаева

Муҳаббат

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси


3.

Аҳмедова Сорахон Толипжоновна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси


4.

Ботирова Зуҳра Баратовна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси


5.

Жабборов Собир Ваҳобович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари


6.

Каримов Ҳаётхон Салимович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси


7.

Козлов Анатолий Михайлович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси


8.

Саидов Акмал Холматович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси


9.

Толибов Иззатулло Ибодович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раисининг ўринбосари


10.

Умарова Шоира Оқбўтаевна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раисининг ўринбосари


11.

Ўсаров Олим Авалбоевич

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси


12.

Воҳидов Эркин Воҳидович*

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси


13.

Иминов Бахтиёр Мирзажонович*

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси


14.

Рустамбоев Мирзаюсуф Ҳакимович*

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари


15.

Собиров Илгизар Матёқубович*

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси


16.

Усмонов Маъруф Ағзамович*

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари

   

  

*) Комиссия таркибига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан белгиланган Сенат аъзолари киритилдилар.



“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси”, 2005 йил, 5-сон.