Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.11.1996 й. ПФ-1650-сон "Иш ҳақининг энг оз миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

26.11.1996 й.

N ПФ-1650



ИШ ҲАҚИНИНГ ЭНГ ОЗ МИҚДОРИНИ

ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


Болали оилаларга нафақаларни ва аҳолига тўланадиган энг оз иш ҳақи миқдорига нисбатан белгиланган бошқа тўловларни ошириш мақсадида:


1. 1996 йил 1 декабрдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида иш ҳақининг энг оз мнқдори ойига 600 сўм этиб белгилансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, иш ҳақига, пенсияларга устама ва қўшимча ҳақларниаг барча турлари, шунингдек болали оилаларга нафақалар ҳамда энг оз иш ҳақи миқдорига нисбатан белгиланган бошқа тўловлар ушбу Фармонда белгиланган энг оз иш ҳақи миқдорига асосан 1996 йилнинг 1 декабридан бошлаб амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, ташкилотлар ва муассасалар 1996 йил 1 декабрдан жорий этиладиган иш ҳақининг энг оз миқдоридан келиб чиққан ҳолда иш ҳақи ва пенсияларга устама ва қўшимча ҳақларнинг барча турлари, шунингдек болали оилаларга нафақалар ҳамда бошқа тўловлар ўз вақтида қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминласинлар.


4. Иш ҳақига, пенсияларга қўшимча ва устама ҳақларни ошириш, шунингдек нафақалар ва бошқа тўловларни кўпайтириш билан боғлиқ харажатлар тегишли равишда республика давлат бюджети, Ижтимоий суғурта фонди маблағлари ҳамда корхоналар ва ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан қоплансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилишни таъминласин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси", 1996 й., 10-сон, 217-модда