Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.09.1992 й. ПФ-476-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 25 августдаги ПФ-458-сон Фармони амал қилишини ҳарбий хизматчилар, ички ишлар органларининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган пенсионерларга татбиқ этиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

28.09.1992 й.

N ПФ-476



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 1992 ЙИЛ 25 АВГУСТДАГИ

ПФ-458-СОН ФАРМОНИ АМАЛ ҚИЛИШИНИ ҲАРБИЙ

ХИЗМАТЧИЛАР, ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ

БОШЛИҚЛАР ВА ОДДИЙ ХОДИМЛАР ТАРКИБИДАН

БЎЛГАН ПЕНСИОНЕРЛАРГА ТАТБИҚ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

Ҳарбий хизматчилар, ички ишлар органларининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган пенсионерларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "1992 йил 1 сентябрдан нафақалар, стипендиялар ҳамда бюджет ҳисобидаги ташкилотлар ходимларининг иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисида" 1992 йил 25 августдаги Фармони 1-бандининг амал қилиши офицерлар таркибидан прапоршчиклардан, мичманлардан ва муддатдан ташқари хизмат ҳарбий хизматчиларидан, ички ишлар органларининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган пенсионерларга, шунингдек, уларнинг боқувчисини йўқотганлиги туфайли пенсия олувчи оилаларига татбиқ этилсин.

Юқорида кўрсатилган шахсларнинг тоифалари учун пенсиялар ҳисоблаб чиқиш 1992 йил 1 сентябрдаги ҳолат бўйича ҳарбий хизматчилар тегишли тоифаларининг, бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибининг пул даромадларининг ўртача даражасидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, бундан кейин ушбу Фармоннинг 1-бандида кўрсатилган шахсларнинг пенсияларини қайта ҳисоблаб чиқиш ҳарбий хизматчиларнинг, ички ишлар органларининг хизматдаги бошлиқлар ва оддий ходимлари таркибидаги шахслар пул даромадларининг ўзгаришига мувофиқ вақти-вақти билан амалга ошириб борилади.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                               И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1992 й., 11-сон, 441-модда