Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.07.2011 й. 195-сон "Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга, ногиронликни ва касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиши даражасини аниқлашга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.07.2011 й.

N 195



ТИББИЙ-МЕҲНАТ ЭКСПЕРТ

КОМИССИЯЛАРИ ТОМОНИДАН ФУҚАРОЛАРНИ

ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА, НОГИРОНЛИКНИ ВА КАСБИЙ

МЕҲНАТГА    ЛАЁҚАТ    ЙЎҚОТИЛИШИ    ДАРАЖАСИНИ

АНИҚЛАШГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ

ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш, ногиронликни ва касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиши даражасини аниқлаш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Фуқароларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига чалинган шахсларнинг касбий меҳнатга лаёқати йўқотилиши даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ногиронликка олиб келадиган асосий касалликлар ва ушбу касалликларда ногиронликни белгилаш мезонлари рўйхати 3-иловага* мувофиқ маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига Ногиронликка олиб келадиган асосий касалликлар ва ушбу касалликларда ногиронликни белгилаш мезонлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



*) 3-илова рус тилидаги матнда берилган.





Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 1 июлдаги

195-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг Қонунини рўёбга чиқариш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида" 1994 йил 11 майдаги 249-сон қарори 1-бандининг ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилари ҳамда қарорга 6 ва 7-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббий-меҳнат экспертиза хизмати бошқариш тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 8 августдаги 175-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 8-сон, 44-модда):


а) 1-банднинг тўртинчи хатбоши ва 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 6-иловада:


2-бўлимга изоҳдан "2-банддаги касалликлар ҳолатида учинчи гуруҳ ногирони икки йил мобайнида ТМЭК томонидан кузатилгандан кейин қайта тиббий текширишдан ўтказилмасдан белгиланади" сўзлари чиқариб ташлансин;


3-бўлимга изоҳдан "1, 2, 3" ва "5" рақамлари чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббий-меҳнат экспертиза хизмати фаолиятини ташкил этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2010 йил 2 сентябрдаги 193-сон қарори)" 2010 йил 11 ноябрдаги 250-сон қарорига илова 3-бандининг "г" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 27-сон, 283-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 7-сон, 60-модда