Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.05.2011 й. ПҚ-1542-сон "2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.05.2011 й.

N ПҚ-1542



2011-2015 ЙИЛЛАРДА ЁЛҒИЗ КЕКСАЛАР,

ПЕНСИОНЕР ВА НОГИРОНЛАРНИ ИЖТИМОИЙ

ҲИМОЯ ҚИЛИШНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг турмуш даражаси ва ҳаёт сифатини ошириш, уларни ижтимоий таъминлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида:


1. 2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар Дастури 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин. Унда қуйидагилар назарда тутилади:

ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларга ижтимоий хизмат кўрсатишнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш;

ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларга ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, уларга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар турларини кенгайтириш ва сифатини ошириш;

ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни аниқ мақсадли даволаш ва соғломлаштиришни такомиллаштириш, тиббий-ижтимоий реабилитация чораларини ва геронтология ёрдамини кучайтириш;

ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларнинг уй-жой ва маиший шароитларини янада яхшилаш, тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар - мутасадди ижрочилар 2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар Дастурида кўзда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминласин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг 2012-2015 йилларга мўлжалланган Давлат бюджетини шакллантиришда 2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар Дастури тадбирларини амалга оширишни молиялаш учун зарур маблағларни, ушбу мақсадларга ижрочилар ҳамда ҳомийлар маблағларини кенг жалб қилишни ҳисобга олган ҳолда, назарда тутсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда ҳар йили Инвестиция дастурини шакллантиришда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронлар учун тиббий-ижтимоий муассасаларнинг қурилиши ва реконструкция қилинишига зарур маблағларни бюджет маблағлари ҳисобидан ҳар йили ажратиладиган капитал қўйилмаларнинг марказлаштирилган лимитлари доирасида молиялашнинг прогноз ҳажмига биноан 2-иловага* мувофиқ  назарда тутсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси 2-иловада* назарда тутилган объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизасини ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини белгиланган тартибда таъминласин.


4. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги:

бир ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда 2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар Дастури тадбирларини амалга оширишни назарда тутувчи соҳалар бўйича ва ҳудудий дастурларнинг белгиланган параметрларга мувофиқ ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин;

Дастурнинг мазкур қарор билан тасдиқланган тадбирларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича ишларнинг мувофиқлаштирилишини таъминласин, унинг бажарилиши ва ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш чора-тадбирларининг аниқ натижаларини мунтазам кўриб чиқсин;

ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига  2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар Дастурида белгиланган тадбирлар бажарилишининг бориши  ва натижалари ҳақида таҳлилий ахборот киритсин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов



*) 1-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



“Халқ сўзи”, 2011 йил 31 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 22-23-сон, 229-модда.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, 5-сон, 129-модда.