Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.04.2009 й. 117-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 17 июлдаги 328-сон қарорининг 4-бандини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
21.04.2009 й.
N 117
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
1992 ЙИЛ 17 ИЮЛДАГИ 328-СОН ҚАРОРИНИНГ
4-БАНДИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ
ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
"Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари" тўғрисида 1992 йил 17 июлдаги 328-сон қарорининг 4-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 7-сон, 19-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 17-сон, 213-модда.