Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.05.2006 й. 89-сон "Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.05.2006 й.

N 89



НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИ

РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШ ВА ПРОТЕЗЛАШ

МИЛЛИЙ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш, тиббий-ижтимоий ва касб бўйича реабилитация самарадорлигини ошириш ва уларнинг жамиятга интеграциялашувини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ногиронларни тиббий-ижтимоий ва касб бўйича соғломлаштириш миллий марказини ҳамда Таянч-ҳаракат қилиш тизими бузилган ногиронларни соғломлаштириш республика марказини бирлаштириш йўли билан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузурида Ногиронларни соғломлаштириш ва протезлаш миллий марказини (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий, ижтимоий, касб бўйича реабилитация қилиш ва протезлаш;

ногиронлик, ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий ва касб бўйича реабилитация қилиш, протезлаш муаммолари бўйича чуқур илмий тадқиқотлар ўтказиш;

ногирон қиладиган асосий касалликларга чалинган ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг индивидуал дастурларини ишлаб чиқиш;

ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш ҳудудий марказларига амалий-услубий ёрдам кўрсатиш;

ногиронликнинг ҳолати ва сабабларини тизимли асосда чуқур таҳлил қилиш, унинг олдини олиш бўйича илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

реабилитация қилиш марказлари ва даволаш-профилактика муассасалари билан биргаликда ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий ҳамда касб бўйича реабилитация қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ногиронлиги бўлган шахсларга фаол ҳаёт фаолияти, ўқиш ва меҳнат фаолияти имкониятини олишда кўмаклашиш;

3. Марказнинг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директорига Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Марказ тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

4. Белгилаб қўйилсинки, Марказ:

Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказининг ҳамда Таянч-ҳаракат қилиш тизими бузилган ногиронларни реабилитация қилиш республика марказининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

ногиронликнинг ҳолати ва сабабларини тизимли асосда чуқур таҳлил қилиш, унинг олдини олиш бўйича илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш мақсадида тегишли вазирликлар, идоралардан ногиронлик масалалари бўйича зарур маълумотларни олиш ҳуқуқига эга.

Марказ фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

5. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бир ой муддатда:

Марказ тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Ногиронларни тиббий-ижтимоий ва касб бўйича соғломлаштириш миллий маркази ҳамда Таянч-ҳаракат қилиш тизими бузилган ногиронларни соғломлаштириш республика марказининг асосий фондлари, товар-моддий захиралари ва бошқа бойликлари Марказ балансига берилиши-қабул қилиб олинишини таъминласин;

Марказнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

манфаатдор вазирликлар ва идораларни жалб қилган ҳолда қайта ташкил этилаётган марказлар ходимларини аттестациядан ўтказсин ҳамда Марказнинг юқори малакали ва тажрибали мутахассислар билан бутланишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 17 майдаги

89-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш

ва протезлаш миллий марказининг

ТУЗИЛМАСИ











Бош врач













































































Бош врачнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари




































































































Ички органлар касалликларини тиббий-ижтимоий соғломлаштириш бўлими

(50 ўрин)



Протезлаш бўлими 

(40 ўрин)

















Бош врачнинг маъмурий-хўжалик ишлари бўйича ўринбосари

Илмий-тадқиқот ишланмалари бўлими


























Асаб касалликларини тиббий-ижтимоий соғломлаштириш бўлими

(40 ўрин)



Жароҳатлар оқибатларини тиббий-ижтимоий соғломлаштириш бўлими

(30 ўрин)













Хизмат кўрсатувчи ходимлар  ва хўжалик ходимлари






































Жароҳатларни ва умуртқа патологиясини  тиббий-ижтимоий соғломлаштириш бўлими

(40 ўрин)



Клиник-биокимё лабораторияси
























































Жарроҳлик ва жадал терапия блоки



Рентген кабинети













Бухгалтерия






















Физиотерапия бўлими 



Тиббий-ижтимоий ва касб бўйича соғломлаштириш бўлими

















Кадрлар бўйича инспектор






























Диагностика ва функционал тест бўлими



Умумшифохона ходимлари























           

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 20-21-сон, 178-модда.