Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг М-43-сон, Молия вазирлигининг 99-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 23 октябрдаги ПФ-3931-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги 05.11.2007 й. Қарори (АВ томонидан 06.11.2007 й. 1736-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.11.2007 й.

N 1736

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

05.11.2007 й.

N М-43

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

05.11.2007 й.

N 99

ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2007 йил 23 октябрдаги ПФ-3931-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар,

стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш

тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш

тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида


(2007 йил 16 ноябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 23 октябрдаги ПФ-3931-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 23 октябрдаги ПФ-3931-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. 2007 йил 16 ноябрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2007 йил 19 июлдаги М-37 ва 74-сонли қарори, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 июлдаги ПФ-3889-сонли "2007 йилнинг 1 августидан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома" (2007 йил 23 июль, рўйхат рақами 1699 - Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 29-30-сон, 314-модда);

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2007 йил 26 октябрдаги М-42 ва 97-сонли қарори, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 июлдаги ПФ-3889-сонли "2007 йилнинг 1 августидан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиш киритиш ҳақида (2007 йил 29 октябрь, рўйхат рақами 1699-1).


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.



Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири в.б.                                                   А. Ҳаитов



Молия вазири                                                                          Р. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 45-сон, 455-модда.