Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ишламайдиган оналарга бола икки ёшга етгунга кадар уни парвариш қилганлиги учун ойлик нафақа тайинлаш ва тулаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 14.03.20002 й. 1112 сон билан рўйхатга олинган МВ 32-сони, Халқ банкининг 8-сони, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 11/501-сони, Республика "Маҳалла" жамғармасининг 16-сон қарорига илова)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2002 йил 14 мартда 1112-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикасининг

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирлиги,

Молия вазирлиги, Республика

"Маҳалла" жамғармаси ва Халқ

банкининг 2002 йил 8 февралдаги

11/501, 32, 16 ва 8-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ишламайдиган оналарга бола икки

ёшга етгунга қадар уни парвариш қилганлиги учун

ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 25 январдаги "Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашни кучайтириш тўғрисида" ПФ-3017-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги "Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашнинг 2002-2003 йилларга мўлжалланган дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 33-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бола икки ёшга етгунга қадар уни парвариш қилганлик учун ойлик нафақа (бундан кейин - болани парвариш қилиш нафақаси) тайинланиши ва тўланиши тартибини белгилайди.


2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари бола икки ёшга етгунга қадар ҳақиқатда уни парвариш қилган шахсларга болани парвариш қилиш нафақасини, шу жумладан қуйидагиларга тайинлайдилар:

а) ишламайдиган оналарга ёки улар ўрнини босадиган шахсларга (одатда ота, ўғил қилиб олувчи, васий ёки бошқа қариндошларга);

б) ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олий, ўрта махсус ва ўрта ҳунар ўқув

...