Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.08.1995 й. 311-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган пенсия тайинлаш учун меҳнат стажини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.08.1995 й.

N 311



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

1994 ЙИЛ 11 МАЙДАГИ 249-СОН ҚАРОРИ

БИЛАН      ТАСДИҚЛАНГАН      ПЕНСИЯ

ТАЙИНЛАШ УЧУН МЕҲНАТ СТАЖИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ ТЎFРИСИДАГИ

НИЗОМГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ

ҲАҚИДА


Вазирлар  Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган Пенсия тайинлаш учун меҳнат стажини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 16-банди қуйидаги мазмундги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Бутун пахта етиштириш мавсуми давомида ғўзани суғориш ишлари билан банд бўлган сувчилар учун тўлиқ календарь иш йили  имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқини берувчи стажга қўшилади.

Сувчилар имтиёзли шартларда пенсия тайинлаш учун мурожат қилишган тақдирда хўжалик маъмурияти (бошқаруви) ижтимоий таъминот бўлимларига 6-иловада келтирилган шакл бўйича меҳнат стажи тўғрисида маълумотнома тақдим қилади.

Кўрсатиб ўтилган меҳнат стажи хўжалик раҳбари, кадрлар бўйича ходим, бош бухгалтер ва касаба уюшмаси қўмитаси раисидан иборат таркибдаги Комиссия томонидан хўжаликдаги мавжуд ҳужжатлар асосида, ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда - гувоҳларнинг кўрсатмаси асосида белгиланади.

1995 йилдан бошлаб сувчи сифатида ишлаганлик фақат бирламчи ҳисоб-китоб ҳужжатлари асосидагина тасдиқланиши керак".



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Муталов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1995 й., 8-сон, 27-модда