Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.10.1994 й. ПФ-977-сон "Ўзбекистон Республикаси аҳолисига бериладиган компенсация тўловларини кўпайтириш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

31.10.1994 й.

N ПФ-977



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АҲОЛИСИГА

БЕРИЛАДИГАН КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИНИ

КЎПАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Истеъмол товарлари ва хизматларнинг бозор нархларини шакллантириш шароитларида аҳоли турмуш даражасини қўллаб-қувватлаш мақсадида:


1. 1994 йилнинг 1 ноябридан Ўзбекистон Республикаси аҳолисига берилаётган амалдаги ҳар ойлик компенсация тўловлари 1,5 баравар - 100 сўмдан 150 сўмгача кўпайтирилсин.


2. Кўрсатилган компенсацияларни тўлашнинг амалдаги тартиби ва шартлари сақлаб қолинсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги уч кун муддатда мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиришларни компенсациялар тўлашнинг муваққат тартибига киритсин ва уларни вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига етказсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 31 августдаги ПФ-940-сон Фармонининг 1 ва 6-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1994 й., N 10, 279-модда