Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.06.1994 й. 319-сон "Болаликдан ногиронларга, қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.06.1994 й.

N 319



БОЛАЛИКДАН НОГИРОНЛАРГА, ҚАРИЯЛАРГА

ВА МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТСИЗ ФУҚАРОЛАРГА

НАФАҚАЛАР ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби тўғрисида"ги қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар тасдиқлансин:

Болаликдан ногиронларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом 1-Иловага мувофиқ;

Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом 2-Иловага мувофиқ.


2. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги 3 ҳафта муддатда юқорида айтиб ўтилган нафақаларни тайинлаш ва тўлаш жараёнини тартибга солувчи идора ички норматив ҳужжатларини ишлаб чиқсинлар.

3. Белгилаб қўйилсинки, кўрсатиб ўтилган Низомлар "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси қонуни амалга киритилган пайтдан бошлаб кучга киради.


4. Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган Меҳнат стажига эга бўлмаган фуқароларга (уларнинг оила аъзоларига - боқувчисини йўқотган ҳолларда) "СССРда фуқароларнинг пенсия таъминоти тўғрисида" СССР қонунининг 119-моддасига мувофиқ тайинланган ижтимоий пенсиялар ўрнига 1994 йил 1 июлдан бошлаб мазкур қарорнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ нафақа тайинлансин.

Кўрсатиб ўтилган тоифалардаги фуқароларга нафақаларни тўлаш ижтимоий пенсияларни тайинлашда белгиланган бутун муддат давомида ва 1994 йилнинг 1 июлигача тўлаб келингандан кам бўлмаган миқдорларда амалга оширилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                   А. Муталов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1994 й., 6-сон, 33-модда.