Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.10.2006 й. ПФ-3808-сон "2006 йилнинг 1 ноябридан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 27.10.2006 й. 1632-сон билан рўйхатга олинган МАИМҚВ 26.10.2006 й. М-1-сон ва МВ 93-сон қарори билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2006 йил 27 октябрда 1632-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

МАИМҚВ ва МВнинг

2006 йил 26 октябрдаги

М-1, 93-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2006 йил 12 октябрдаги ПФ-3808-сон

"2006 йилнинг 1 ноябридан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар,

стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини

ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни

қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 12 октябрдаги ПФ-3808-сон "2006 йилнинг 1 ноябридан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармонининг 4-бандига мувофиқ қайта ҳисоблаш тартибини белгилайди.


1. Юқорида айтилган Фармонга мувофиқ 2006 йилнинг 1 ноябридан бошлаб қуйидаги энг кам миқдорлар белгиланди:

а) иш ҳақи - ойига 12420 сўм;

б) ёшга доир пенсиялар - ойига 24600 сўм;

в) болалигидан ногиронларга бериладиган нафақа - ойига 24600 сўм;

г) пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа - ойига 14900 сўм.


2. Пенсияни ҳисоблаш учун энг кам иш ҳақининг етти карра миқдоридан ошмайдиган суммадаги иш ҳақи (12420 сўм х 7 = 86940 сўм) олинади.


...