Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.12.2008 й. ПФ-4069-сон "Бюджет ташкилоти ходимларини бир йўла мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

25.12.2008 й.

N ПФ-4069



БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТИ ХОДИМЛАРИНИ

БИР ЙЎЛА МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА


Бюджет ташкилотлари ва муассасалари ходимларининг ҳалол меҳнатини моддий рағбатлантириш мақсадида ҳамда кириб келаётган Янги - 2009 йил байрами муносабати билан:


1. 2008 йилнинг декабрь ойида бюджет ташкилотлари ва муассасалари ходимлари ойлик лавозим маошининг 10 фоизи миқдорида пул билан бир йўла мукофотлансин.


2. Бюджет ташкилотлари ходимларига бир йўла пул мукофотини тўлаш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур мукофотни тўлаш тартиби ва манбаларини белгиласин.


3. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотларга ўз ходимларини шахсий маблағлари ҳисобидан бир йўла мукофотлаш тавсия этилсин.


4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                  И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2008 йил, 12-сон, 692-модда