Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Совет Социалистик жумҳурияти Президентининг "Улуғ Ватан уруши ногиронларига, қатнашчиларига, байналмилалчи жангчиларга ва халок бўлган харбий хизматчиларнинг оилаларига Совет халқининг Улуғ Ватан урушидаги Ғалабасининг 45 йиллиги байрам қилиниши муносабати билан қўшимча имтиёзлар бериш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК

ЖУМҲУРИЯТИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ




УЛУҒ ВАТАН УРУШИ НОГИРОНЛАРИГА,

ҚАТНАШЧИЛАРИГА, БАЙНАЛМИЛАЛЧИ

ЖАНГЧИЛАРГА ВА ХАЛОК БЎЛГАН ХАРБИЙ

ХИЗМАТЧИЛАРНИНГ ОИЛАЛАРИГА СОВЕТ

ХАЛҚИНИНГ УЛУҒ ВАТАН УРУШИДАГИ

ҒАЛАБАСИНИНГ 45 ЙИЛЛИГИ БАЙРАМ

ҚИЛИНИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ҚЎШИМЧА ИМТИЁЗЛАР БЕРИШ

ТЎҒРИСИДА



Улуғ Ватан уруши қатнашчиларининг, байналмилалчи жангчилар ва халок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларининг турмуш шароитини янада яхшилаш мақсадида ҳамда совет халқининг Улуғ Ватан урушидаги Ғалабасининг 45 йиллигини нишонлаш учун:

Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгаши, вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлари вилоят Советлари ва Тошкент шаҳар Совети ижроия қўмиталари, жумҳурият ҳудудида жойлашган корхоналар ва ташкилотлар 1990 йилда Улуғ Ватан уруши ногиронларини ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларини уй-жой билан таъминласинлар, 1991 йилда эса Улуғ Ватан урушининг барча қатнашчиларини ҳамда уларга тенглаштирилган 1990 йил 1 январгача ҳисобга олинган кишиларни уй-жой билан таъминласинлар.

1990 йил 1 июлидан бошлаб Улуғ Ватан уруши қатнашчилари, байналмилалчи жангчилар ва халок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари квартира ҳақи тўлашдан озод қилинсин. Улуғ Ватан уруши ногиронлари учун кўзда тутилган имтиёзлар барча уруш қатнашчилари ва байналмилалчи жангчиларнинг коммунал хизмат (сув, газ, электр ва иссиқлик энергия таъминоти) хақини тўлашга, марказий иситиш системасига уланмаган жойларда яшовчилар учун аҳолига сотиш учун белгилаб қўйилган норма доирасида харид қилинадиган ёқилғи ҳақига жорий этилсин.

Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгашп, ҳалқ депутатлари вилоят Советлари ва Тошкент шаҳар Совети ижроия қўмиталари, вазирликлар ва идоралар, корхоналар ва ташкилотлар:

Улуғ Ватан уруши қатнашчилари ҳозирги вақтда яшаётган давлат ва идораларга қарашли уйлар ҳамда квартираларни уларга шахсий мулк қилиб топширсинлар.

1990 йил давомида Улуғ Ватан уруши ногиронларининг ва ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларининг, 1991 йилда эса барча Улуғ Ватан уруши қатнашчиларининг ҳамда уларга тенглаштирилган шахсларнинг уй-жой маиший шароитини ҳалқ депутатлари махаллий Советлари ижроия қўмиталарининг, корхоналар, ташкилотлар, колхозлар, совхозларнинг маблағлари ҳамда бошқа манбалар ҳисобидан уй-жой қуриш ва ремонт қилиш билан каби яхшилансин таъминласин.

Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгаши 1990 йилда:

1990 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон ССЖ Ижтимоий таъминот вазирлиги системасидаги уруш ветеранлари учун санаторийлар, пансионатлар ва стационарларда овқатланишга, дори-дармомларга ва юмшоқ жиҳозларга ҳаражат нормасини Улуғ Ватан уруши ногиронлари госпиталлари учун тарзда тутилган нормаларга тенглаштирсин;

Улуғ Ватан уруши қатнашчиларига, байналмилалчи жангчиларга шахсий фойдаланиш учун сотишга бозор фондидан 1750 та егил автомашиналар ажратсин;

Ўзбекистон ССЖ Ижтимоий таъминот вазирлигига I гурух ногиронларига кажавалар сотиб олиш учун чет эл валютасида 100 минг сўм ажратилсин.

Ўзбекистон ССЖ Алоқа вазирлиги, Коракалпоғистон МССЖ Вазирла Кенгаши ҳалқ депутатлари вилоят Советлари ва Тошкент шаҳар Совети ижроия қўмиталари 1990 - 1991 йилларда 1990 йил 1 январигача хисобга олинган барча Улуғ Ватан уруши қатнашчиларининг, байналмилалчи жангчиларнинг ва халок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларининг квартиралари телефонлаштирилишини таъминласинлар.

Вазирликлар ва идораларга марказлаштирилган моддий рағбарлантириш фонди маблағидан, корхоналар ка ташкилотларга - моддий рағбарлантириш (меҳнатга ҳақ тўлаш ягона фонди) фондлари маблағларида ноишлаб чиқариш соҳасидаги муассасаларга эса смета харажатларини тежаш хисобидан Улуғ Ватан уруши қатнашчиларини шу йилнинг май ойидан кечиктирмай қиймати 100 сўмгача турадиган эсдалик совғалар билан мукофотлашга рухсат этилсин.

Ҳалқ депутатлари маҳаллий Советларининг ижроия қўмиталари Улуғ Ватан уруши қатнашчилари бўлган ишламаётган пенсионерлар учун ижтимоий - маданий тадбирларга ажратилган маблағ ҳисобидан совға сотиб олсинлар.

Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгаши социалистик Ватанни ҳимоя қилишда Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари ва уч даража Шухрат орденлари билан мукофотланган жамгчиларнинг алоҳида хизматларини ҳисобга олиб, уларнинг уй-жой шароитларини, уларга тиббий, савдо ва маиший ҳизмат кўрсатишни яхшилаш билан боғлик барча масалаларни ҳал этишнинг 1990 йилга белгиланган тадбирларини биринчи навбатда бажаришни таъминласин.



Ўзбекистон Совст Социалистик

Жумҳуриятининг Президенти                 И.Каримов