Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 106-сон, Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг 2008-31-сон "Суғурталовчилар томонидан қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятнинг амалга оширилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 07.11.2008 й. Қарори (АВ томонидан 02.12.2008 й. 1876-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.12.2008 й.

N 1876

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

07.11.2008 й.

N 106


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ

ҚИЛИШ МАРКАЗИНИНГ

07.11.2008 й.

N 2008-31


ҚАРОРИ



Суғурталовчилар томонидан қимматли

қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида

профессионал фаолиятнинг амалга оширилиш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2008 йил 12 декабрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 майдаги "Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-872-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 172-модда) ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:

1. Илова қилинаётган Суғурталовчилар томонидан қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолиятнинг амалга оширилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                                      Р. Азимов



Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини

мувофиқлаштириш ва назорат қилиш

маркази бош директори                                                     К. Толипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 49-сон, 485-модда.