Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Халқ таълими вазирлигининг 22-сон, Молия вазирлигининг 29-сон "Ота-оналар томонидан болаларнинг мусиқа ва санъат мактабларида ўқиши учун ҳақ тўлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 31.03.2014 й. Қарори (АВ томонидан 17.04.2014 й. 1898-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.04.2014 й.

N 1898-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.03.2014 й.

N 22


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.03.2014 й.

N 29


ҚАРОРИ


"Ота-оналар томонидан болаларнинг

мусиқа ва санъат мактабларида ўқиши учун

ҳақ  тўлаш  ва  ундан  фойдаланиш  тартиби

тўғрисидаги  низомни  тасдиқлаш  ҳақида"ги

қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги ПҚ-910-сон "Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009 - 2014 йилларга мўлжалланган давлат дастури тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2008 йил 31 декабрдаги 46, 121-сон "Ота-оналар томонидан болаларнинг мусиқа ва санъат мактабларида ўқиши учун ҳақ тўлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 1898, 2009 йил 5 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 6-сон, 65-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Халқ таълими вазири

У. Иноятов

Молия вазири

Р. Азимов

    





Қарорга

ИЛОВА



"Ота-оналар томонидан болаларнинг

мусиқа ва санъат мактабларида ўқиши учун

ҳақ  тўлаш  ва  ундан  фойдаланиш  тартиби

тўғрисидаги  низомни  тасдиқлаш  ҳақида"ги

қарорга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Ўзбек тилидаги матннинг қарор номи ва 1-бандидаги "мусиқа ва санъат" деган сўзлар "болалар мусиқа ва санъат" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


а) ўзбек тилидаги матннинг номи, муқаддимаси, 1, 5, 7, 18-бандлари ва 1-илованинг илова белгисидаги "мусиқа ва санъат" деган сўзлар "болалар мусиқа ва санъат" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) ўзбек тилидаги матннинг 2, 3, 4, 10, 22-бандлари ва 28-банди биринчи хатбошисидаги "Мусиқа ва санъат" деган сўзлар "Болалар мусиқа ва санъат" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) ўзбек тилидаги матннинг 6-бандидаги "Мусиқа ва санъат" ва "мусиқа ва санъат" деган сўзлар тегишлича "Болалар мусиқа ва санъат" ва "болалар мусиқа ва санъат" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Тўлов болалар мусиқа ва санъат мактабларига хизмат кўрсатувчи тегишли ғазначилик бўлинмаларининг ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказилади ва тегишли болалар мусиқа ва санъат мактабининг шахсий ғазна ҳисобварақларига ундан кейинчалик фойдаланиш учун ҳисобга олинади.";


д) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Мазкур Низомга мувофиқ, болалар мусиқа ва санъат мактабларида таълим олиш учун ота-оналар томонидан амалга оширилган тўловдан тушган маблағлар мактабнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ўқитувчилар ва концертмейстерларни моддий рағбатлантириш учун йўналтирилади.";


е) рус тилидаги матннинг III боби номи, 14-банднинг "б" кичик банди ва 32-бандидаги "педагогам" деган сўз "учителям" деган сўз билан алмаштирилсин;


ж) 12 ва 13-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Ҳар бир болалар мусиқа ва санъат мактабида ўқиш учун тўловлардан озод этиш ва ўқитувчи ҳамда концертмейстерларга ҳар ойлик устамалар белгилаш бўйича Комиссия (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) тузилади.

13. Комиссия мактаб директори буйруғи асосида 5 - 7 кишидан иборат бўлган таркибда тайинланади.

Комиссия раиси - болалар мусиқа ва санъат мактаби директори.

Комиссия аъзолари - маънавий-маърифий ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари (масъул котиб), болалар мусиқа ва санъат мактабининг касаба уюшмаси қўмитасининг раиси, икки етакчи ўқитувчи ва ота-оналар қўмитасининг икки вакили.";


з) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Ўқитувчи ва концертмейстерларга устама белгилаш учун номзодларни кўриб чиқишда болалар мусиқа ва санъат мактабларининг бўлим бошлиқлари Комиссияга ўқитувчи ва концертмейстерларнинг тарбиявий ва синфдан ташқари ишлари, касбий маҳорати, ўқитиш сифати ва юксак кўрсаткичлари, шунингдек ўқув йили давомида бажарилган услубий ишлари тўғрисида тавсифномалар тақдим этишлари керак.";


и) 19-банднинг "б" ва "в" кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) оиланинг кам таъминланганлиги тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган маълумотнома (оиланинг кам таъминланганлиги 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа тайинлашда қўлланиладиган мезонлар бўйича аниқланади);

в) ўқувчининг болалар мусиқа ва санъат мактаби бўйича ўзлаштириш табели ва фан ўқитувчиси томонидан тақдим этилган тавсифнома;";


к) 23-банддаги "халқ таълими бўлимлари" деган сўзлар "туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


л) 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Ўқиш учун ота-оналар тўловидан тушган маблағлар қуйидагиларга йўналтирилади:

а) камида 40 фоизи - моддий-техник базани мустаҳкамлашга (бино ва иншоотларни, мебель, мусиқа асбоблари ва жиҳозларни капитал ва жорий таъмирлашга, шунингдек мебель, ускуналар, мусиқа асбоблари, ўқув қўлланмалари, адабиётлар ва бошқа зарур жиҳозлар сотиб олишга);

б) 40 фоизгача - мактаб педагог ходимларининг умумий сонининг кўпи билан 50 фоизини қамраб олган ҳолда ўқитувчи ва концертмейстерларнинг базавий тариф ставкасининг 40 фоизигача бўлган миқдорда ҳар ойлик устамалар шаклида рағбатлантиришга, шунингдек ўқувчилари халқаро кўрик-танлов ва фестивалларда 1, 2, 3, 4-ўринларни эгаллаган ўқитувчи ва концертмейстерларга тегишинча энг кам ойлик иш ҳақининг 10, 9, 8, 7 баробари миқдорида, республика танловларида 1, 2, 3-ўринларни эгаллаганлиги учун эса тегишинча энг кам иш ҳақининг 6, 5, 4 баробари миқдорида мукофотлашга;

в) 20 фоизгача - ўқувчи, ўқитувчи ва концертмейстерларни танловлар, фестиваллар, устоз сабоқлари ҳамда ижодий мактаблардаги машғулотларга бориши, шунингдек ўқувчиларнинг театр, музей, концертларга ташрифи билан боғлиқ харажатларини тўлашга, мактабда маданий-оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишга;

г) мавжуд кредиторлик қарзларини қоплашга.";


м) 26 ва 27-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Ўқитувчи ва концертмейстерларга белгиланадиган устама миқдори уларнинг ўқув-тарбиявий ва синфдан ташқари ишлари, ўқув жараёнига қўшган шахсий ҳиссаси учун 100 баллик тизим асосида мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ баҳоланади. Улардан:

80 ва ундан кўп баллни тўплаган ўқитувчи ва концертмейстерларга базавий тариф ставкасининг 15 фоизигача устама белгиланади;

70 баллдан 80 баллгача тўплаган ўқитувчи ва концертмейстерларга базавий тариф ставкасининг 10 фоизигача устама белгиланади;

60 баллдан 70 баллгача тўплаган ўқитувчи ва концертмейстерларга базавий тариф ставкасининг 5 фоизигача устама белгиланади.

27. Ўқитувчи ва концертмейстерларга белгиланадиган устама миқдори уларнинг касбий маҳорати учун 100 баллик тизим асосида мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ баҳоланади. Улардан:

80 ва ундан кўп баллни тўплаган ўқитувчи ва концертмейстерларга базавий тариф ставкасининг 25 фоизигача устама белгиланади;

70 баллдан 80 баллгача тўплаган ўқитувчи ва концертмейстерларга базавий тариф ставкасининг 15 фоизигача устама белгиланади;

60 баллдан 70 баллгача тўплаган ўқитувчи ва концертмейстерларга базавий тариф ставкасининг 10 фоизигача устама белгиланади.";


н) 29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29. Ота-оналар тўловининг ҳисобланиши, тушуми ва унинг ишлатилиши бухгалтерия ҳисоб-китобида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерия қайдномалари орқали расмийлаштирилади.";


о) 2-иловада:

ўзбек тилидаги матннинг илова белгисидаги "мусиқа ва санъат" деган сўзлар "болалар мусиқа ва санъат" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

рус тилидаги матннинг номидаги "педагогов" деган сўз "учителей" деган сўз билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 21 апрель, 16-сон, 184-модда