Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 16.12.2014 й. 14-сон “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида”ги Буйруғи (АВ томонидан 30.12.2014 й. 1981-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.12.2014 й.

N 1981-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРИНИНГ

16.12.2014 й.

N 14


БУЙРУҒИ



Олий таълим муассасаларида талабалар билимини

назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими

тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида



Ўқув жараёни модул тизимига асосланган олий таълим муассасаларида таълимни янада ривожлантириш, кадрлар тайёрлашнинг янги услубларини ҳамда рейтинг асосида жорий этилган баҳолашнинг илғор усулларини такомиллаштиришда олий таълим муассасаларининг масъулиятини ошириш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2009 йил 11 июндаги 204-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1981, 2009 йил 10 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 28-сон, 330-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомнинг муқаддимаси қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқув жараёни модул тизимига асосланган олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг ўзига хос хусусиятлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тегишли олий таълим муассасаси томонидан белгиланиши мумкин.".


2. Ушбу қўшимча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, "Ўзбекистон темир йўллари" ДАК, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Навоий кон-металлургия комбинати билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ҳамда расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                           А. Ваҳобов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 31 декабрь, 52 (I)-сон, 646-модда