Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.08.2013 й. ПҚ-2033-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 20 майдаги ПҚ-1533-сонли қарорига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.08.2013 й.

N ПҚ-2033


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ОЛИЙ ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВА ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ

МУТАХАССИСЛАР ТАЙЁРЛАШ СИФАТИНИ ТУБДАН

ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 2011

ЙИЛ 20 МАЙДАГИ ПҚ-1533-СОНЛИ ҚАРОРИГА

ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 23 майдаги ПҚ-1971-сонли қарорини бажариш юзасидан:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 20 майдаги ПҚ-1533-сонли қарорининг 4-иловаси қуйидаги мазмундаги 20-банд билан тўлдирилсин:

"20. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети".


2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 9 сентябрь, 36-сон, 478-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2013 йил, 8-сон, 227-модда