Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Мудофаа вазирлигининг 11-сон, Ички ишлар вазирлигининг 33-сон, Миллий хавфсизлик хизматининг 113-сон "Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 23.10.2012 й. Қарори (АВ томонидан 21.11.2012 й. 2402-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.11.2012 й.

N 2402

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИНИНГ

23.10.2012 й.

N 11


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

23.10.2012 й.

N 33


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИНИНГ

23.10.2012 й.

N 113


ҚАРОРИ



Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий

хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий

таълим муассасаларига ўқишга кириш учун

тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2012 йил 1 декабрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 31 майдаги ПҚ-1765-сонли "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 22-сон, 242-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги томонидан 2005 йил 29 ноябрдаги 597, 8-сон билан, Миллий хавфсизлик хизмати томонидан 2005 йил 30 ноябрдаги 145-сон билан тасдиқланган "Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор (рўйхат рақами 1530, 2005 йил 5 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 49-50-сон, 370-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Мудофаа вазири

Қ. Бердиев

Ички ишлар вазири



Б. Матлюбов

Миллий хавфсизлик хизмати раиси

Р. Иноятов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 46-47-сон, 532-модда