Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг 07.07.2011 й. 2-сон "Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида тест ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 08.07.2011 й. 1257-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.07.2011 й.

N 1257-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА

ҚАБУЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА

ДАВЛАТ КОМИССИЯСИНИНГ

07.07.2011 й.

N 2


ҚАРОРИ


Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида

тест ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни

ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида


(2011 йил 18 июлдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 475-сон "Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг таркиби тўғрисида"ги ва 2004 йил 24 июндаги 293-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 289-модда) қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 24-25-сон, 195-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2003 йил 16 июндаги 1-сон баёни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида тест ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1257, 2003 йил 16 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 13-14-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Раис                                                                                                   А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 28-сон, 292-модда