Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 67-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 329-сон "Бир талабани ўқитиш харажатларидан келиб чиқиб бюджет маблағлари ҳисобига олий таълим муассасаларининг харажатларини норматив режалаштириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 20.08.2010 й. Қарори (АВ томонидан 26.08.2010 й. 2136-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.08.2010 й.

N 2136

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.08.2010 й.

N 67


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.08.2010 й.

N 329


ҚАРОРИ


Бир талабани ўқитиш харажатларидан келиб

чиқиб бюджет маблағлари ҳисобига олий таълим

муассасаларининг харажатларини норматив

режалаштириш ва молиялаштириш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2010 йил 5 сентябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 майдаги ПҚ-1345-сонли "2010/2011 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 16 августдаги 178-сонли "Республиканинг олий таълим муассасаларини молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Бир талабани ўқитиш харажатларидан келиб чиқиб бюджет маблағлари ҳисобига олий таълим муассасаларининг харажатларини норматив режалаштириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

Б. Ходиев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 34-сон, 296-модда.