Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 22.05.2009 й. 160-сон "Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.06.2009 й. 1963-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.06.2009 й.

N 1963

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРИНИНГ

22.05.2009 й.

N 160


БУЙРУҒИ


Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари

битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2009 йил 2 сентябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси "Таълим тўғрисида"ги Қонунининг 26-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 469-сонли қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. "Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисида"ги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг 2009 йил 2 сентябрдан кучга киради.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 1996 йил 26 апрелдаги 106-сонли буйруғи билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасида олий ўқув юртлари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисида"ги вақтинчалик низом (1996 йил 2 май, рўйхат рақами 242) мазкур буйруқ кучга киргандан сўнг ўз кучини йўқотган деб топилсин.



Олий ва ўрта махсус таълим вазири                                  А. Парпиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 23-сон, 267-модда.