Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2-П-сон, Молия вазирлигининг 43-сон "Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги 10.03.2004 й. Қарори (АВ томонидан 16.04.2004 й. 1339-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.04.2004 й.

N 1339

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ

10.03.2004 й.

N 2-П

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

10.03.2004 й.

N 43


ҚАРОРИ


Олий таълим муассасалари талабаларига

стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида


(2004 йил 26 апрелдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 17 августдаги "Олий ўқув юртлари талабаларига стипендиялар тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисида"ги 344-сонли қарорининг 3-бандини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг, 10 кун ўтганидан кейин кучга киради.


3. Ушбу қарор кучга кирган кунидан сўнг, қуйидаги йўриқномалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2002 йил 14 январдаги 1-П, 13-сонли "Таълим муассасаларида стипендия тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (2002 йил 6 март, рўйхат рақами 1104-сон - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 й., 5-сон) ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2002 йил 20 августдаги 4-П ва 100-сонли "Таълим муассасаларида стипендия тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилган ўзгартиришлар тўғрисида"ги қарори (2002 йил 29 август, рўйхат рақами 1104-1-сон - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 й., 15-16-сон).

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

С. Ғуломов

Молия вазири

М. Нурмуратов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 15-сон, 184-модда.