Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директорининг 11.03.2013 й. 62/1-сон "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларини бир йил такроран ўқитиш учун курсда қолдириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.04.2013 й. 2450-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.04.2013 й.

N 2450




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС,

КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИ

ДИРЕКТОРИНИНГ

11.03.2013 й.

N 62/1


БУЙРУҒИ



Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари

ўқувчиларини бир йил такроран ўқитиш учун

курсда қолдириш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда) ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда) қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 367-сон "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартибини такомиллаштириш ҳақида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 6-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларини бир йил такроран ўқитиш учун курсда қолдириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Директор                                                                                         Ж. Исмаилов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 15 апрель, 15-сон, 211-модда