Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.12.1996 й. 439-сон "Касб-ҳунар таълими ўқув юртлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.12.1996 й.

N 439


КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ

ТЎFРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Бозор ислоҳотлари талабларини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ ёшлари касб-ҳунар таълимининг йўналишини ўзгартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1995 йил 29 июлдаги 296-сон қарорини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар тасдиқлансин:

касб-ҳунар мактаби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

касб-ҳунар лицейи тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

бизнес-мактаб тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ.


2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, ўзига қарашли ўқув юртларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар:

икки ой муддатда таълим тўғрисидаги идоравий норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар;

1996-97 ўқув йилида тасдиқланган низомларни рўёбга чиқаришга доир зарур ташкилий тадбирларни амалга оширсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Таълим ва фан бўлимига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1996 й., N 12, 36-модда.